Latest news

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  12 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик" News

Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг (1:1) фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.


"Сифатли ва яхши ўйин ўтказдик. Вазиятлар ҳам яратилди, аммо реализация масаласида муаммолар бор. Рикошет туфайли гол ўтказиб юбордик. Шу сабабли ўзимиз яратган вазиятлар фойдаланишимиз керак. Бугун буни уддалай олмадик. Ўйинни ва тўпни назорат қилдик" - деди Виталий Левченко баҳс якунлангач.

- Жамоа кучли таркибга эга, аммо бор-йўғи бир нафар ҳужумчи билан ўйнамоқда. Тактикани ўзгартириш вақти келмадими?

- Қайси ҳужумчи?

- Масалан, Муҳаммадали Ғиёсов.

- У қанот ярим ҳимоячиси.

- Марушич ҳам бор-ку.

- Қайдномани қарадингизми? Сиз қайдномага қарайсизми ўзи? Биринчи қайдномага қаранг ва кейин савол беринг.

- Жамоангиз тўлиқ устунлик қилганига қарамай, рақиб дарвозасига берилган зарбалар сонини бармоқлар билан санаб олиш мумкин. Бунинг сабаби нимада?

- Дарвоза тўсинини икки маротаба нишонга олдик. Булар ҳам зарба ҳисобланади. Тўп ўзи бориб қолмайди-ку. Биз ҳам кўпроқ зарбалар бўлишини истаймиз. Голни ҳам узоқ масофадан йўлланган зарба орқали киритдик.

- "Нефтчи" кўп ҳужум қилмоқда, аммо дарвоза яқинида ижро йўқ...

- Мен ҳам шуни айтяпман. Вазиятлар яратяпмиз, аммо улардан фойдаланмадик. Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик.

- "Қизилқум"ни қандай ўрганиб чиққан эдингиз. Яқиндагина жамоада бош мураббий ўзгарди...

- Биз мураббийлар ўзгарганига қарамаймиз. Жамоа намойиш этаётган ўйинни таҳлил қиламиз. "Андижон"га қарши ўйинда иштирок этишган эди. Албатта, кўрамиз ва ўрганамиз.

- "Қизилқум" жамоасининг ҳозирги ўйини мусобақа жадвалида нечанчи ўринга лойиқ деб ўйлайсиз?

- Жамоа намойиш этаётган ўйин, эгаллаб турилган поғонага мос. Бизда ҳам худди шундай.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика