Latest news

16:49"Машъал" - "Хоразм". Таркиблар маълум  0 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  1 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  1 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  2 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  12 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  24

Виталий Денисов: “Волга” футболчиси четлатилмаган тақдирда ҳам, ғалаба қозонардик” News

Виталий Денисов: “Волга” футболчиси четлатилмаган тақдирда ҳам, ғалаба қозонардик”

Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Виталий Денисов Премьер-лиганинг 24-тури доирасида “Волга” (3:0) жамоасига қарши ўтказилган ўйиндан сўнг ўз фикри билан ўртоқлашди.
— Дастлабки дақиқалардан шу нарса аён бўлдики, бугунги ўйин “Локомотив” учун осон кечмайди. Бу фикрга қўшиласизми?

— Ўзи илк дақиқаларда жамоалар ҳамиша бир-бирларини ўрганишади. Бугун ҳам шундай бўлди. Рақибнинг заиф нуқтаси ва хато қилишини кутдик. Биринчи бўлим ўрталарида “Волга” дарвозаси томон босимни кучайтирдик ва бу кейинчалик ўз самарасини берди. Қолаверса, меҳмонлар футболчисининг майдондан четлатилиши ҳам йирик ҳисобдаги ғалабамизга замин яратди.

— Вазият қизил карточкага тортармиди?

— Бўлмасамчи? Рақиб футболчиси орқадан оёққа зарба берди. Агар қоида бу тарзда қўпол бузилмаганида, бизнинг ўйинчимиз жарима майдончасига ёриб кирарди. Ўша ҳужум гол билан якунланиши мумкин эди. Шахсан мен бу қоида бузилишини сўнгги умид чораси сифатида қабул қилдим.


— Танаффус вақтида Кучук нима деди?

— Янада босимни кучайтириш ва ҳисобни имкон қадар йирик кўринишга келтириш кераклигини айтди. 1:0 қалтис ҳисоб, қайсидир жарима зарбаси ёки бурчакдан узатиладиган тўп мувозанатнинг тикланишига хизмат қилиши ҳеч гап эмасди. Мураббий айнан шу нарсалардан бизни воқиф этди.

— Четлатиш — ўйиннинг кульминацион ҳолати бўлдими?

— Бундай деб ўйламайман. Биз ўйинчи четлатилишигача ҳам бир нечта ҳавфли вазиятларни юзага келтиргандик. Ўйлашимча, рақиб тўлиқ таркибда ўйнаган тақдирида ҳам, бугун ғалаба биз томонда бўларди.

— “Зенит”нинг вақтинча бўлсада, 1-ўринга чиқиб олишини қандай қабул қилдингиз?

— Мен бошақа жамоаларнинг ўйинларини кузатмайман. Айниқса, бу икки жамоа бир кун фарқи билан ўз ўйинларини ўтказди. Тўғри, ҳаёлимнинг бир четида Питердаги ўйин ҳам бор эди. Лекин такрор айтаман, бор эътиборим “Волга” билан учрашувга қаратилганди.

— Бугунги учрашув ўтган турда “Спартак”ка қарши кечган ўйиндан нимаси билан фарқ қилди?

— Бугун биз ўзимиз яратган вазиятлардан унумли фойдалана олдик. Агар эсласангиз, “Спартак” билан ўйинда ҳам етарлича ҳавфли вазиятларни юзага келтирган эдик. Аммо, улардан фойдаланиш фоизи камроқ бўлганди.

Шу ўринда кечаги ўйин қайдномасини келтириб ўтамиз.

«Локомотив» - «Волга» 3:0 (1:0)
Голы: Самедов, 32 (1:0) – пенальтидан. Майкон, 47 (2:0). Н’Дойе, 72 (3:0).
«Локомотив»: Гилерме, Янбаев, Чорлука, Дюрица, Денисов, Шишкин, Шешуков, Самедов, Ал. Миранчук (Оздоев, 63), Майкон (Ткачев, 76), Н'Дойе (Павлюченко, 73).
«Волга»: Парейко, Ковальчик, Польчак, Чичерин, Да Силва, Каряка (Миносян, 62), Шуленин, Концедалов (Ропотан, 83), Путило, Алдонин, Даниленко (Саркисов, 46).
Четлатиш: Польчак, 25.
7 апрель. Москва. "Локомотив" стадиони. 8 110 томошабин.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика