Latest news

15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  0 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  1 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  1 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  12 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  8 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  6 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  13 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0

Виталий Денисов: «Кучукнинг айтишича йиғин учун талабларни барчасини бажардик» News

Виталий Денисов: «Кучукнинг айтишича йиғин учун талабларни барчасини бажардик»

«Локомотив» ҳимоячиси Виталий Денисов жамоанинг Португалия йиғини якунлангач клуб расмий сайтига интервью берди.
- Йиғин қандай ўтди. У жамоа ва шахсан сиз учун қандай ўтди?
-Қишда бир нечта йиғин бўлиб ўтади, уларнинг барчаси муҳим. Португалиядаги йиғиндан олдин мураббий биздан нима истаётганини маълум қилди. Маълум бир тизимда ишладик, Леонид Станиславовичнинг айтишича йиғинга белгиланган режаларнинг барчаси амалга ошибди.

- Ҳозирги формангиз қандай?
- Жисмонан ўзимни яхши ҳис қилаяпман. Ҳа, дастлабки машғулотлардан сўнг мушакларим жуда қаттиқ оғриди, бироқ массажчиларимиз ва шифокорларимиз ёрдамида бу оғриқлар йўқолди. Бундан ташқари бассейндаги тикланиш машқлари ҳам ёрдам берди. .

- Иккита назорат учрашувида «Локомотив» битта ҳам гол ўтказгани йўқ. Ҳимоя шунчалик мустаҳкамми?
- Келинглар рақибларимизнинг савиясини ҳам унутмайлик. Очиқчасига бизга қарши жуда кучсиз жамоалар ўйнади дея олмайману, лекин савия барибир фарқ қилади. Биринчи ўйинда бизга учинчи лига жамоаси рақиблик қилди, иккинчи ўйинда эса жамоа сафида бир қатор кўрикдан ўтаётган футболчилар бўлган экан.

Ҳеч ким гол ўтказиб юборишни ёқтирмайди, шу боис биз имкон қадар максимал тарзда ўйнашга уриндик. Ғалабалар, бунга қўшимча тарзда қуруқ ўйинлар бизга руҳий томондан ишонч бағишлаши аниқ.

- Иккинчи йиғинни жамоа Чиклана-де-ла-Фронтера деган жойда олиб боради. Машғулотлар бўлиб ўтадиган жойнинг чиройлилиги қанчалик муҳим?
- Тўғрисини айтганда, бу жойни биринчи бор эшитишим. Шубҳасиз, чиройли пейзаж қўшимча куч бағишлайди, бироқ энг асосийси бу жойларда ишлаш учун барча шароитнинг бўлиши. Табиатнинг чиройи бу иккинчи даражали.

- Андалусияда «Локомотив» Польша вице-чемпиони «Лех», Чехия вице-чемпиони «Спарта», Болгария чемпиони «Лудогорец» каби кучли клубларга қарши ўйнайди. Рақиблар ёмон эмас, тўғрими?
- Кўрамиз. Улар билан ўйнаб олайлик, кейин ўз фикрларимни билдираман. Доим йиғинни бошида кучсизроқ, кейин эса кучли рақиблар билан ўйнаймиз. Шунда расмий ўйинларга яқин яхши формада бўламиз. Ўйлашимча мураббийлар нима қилишаётганини жуда яхши билишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика