Latest news

15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  1 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  1 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  12 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  15 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1

Виктор Кумиков: "Ўзбекистон – Қозоғистон баҳси мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотиши аниқ" News

Виктор Кумиков: "Ўзбекистон – Қозоғистон баҳси мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотиши аниқ"

"Андижон" бош мураббийи Виктор Кумиков бўлажак ўртоқлик учрашуви олдидан қозоғистонлик ҳамкасбларимиз саволларига жавоб қайтарди.

Кўп йиллардан буён Қозоғистон ва Ўзбекистон футбол мутасаддилари парда ортидан маълумот пайдо бўлгач, ўз миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб олишган. Якуний келишувга эришиш ҳам мамлакатимиз, ҳам қўшни футбол жамоатчилиги учун кутилмаган бўлди. 

Сана ҳам, жой ҳам белгилаб қўйилган — 16 ноябрь, Тошкент. Жуда узоқ кутилган томошадан завқланиш учун фақат кутиш қолмоқда. Sports.kz интернет-портали "Шахтёр"ни икки марта Қозоғистон чемпиони унвонига етаклаган "Андижон" бош мураббийи Виктор Кумиков билан суҳбат уюштирди.

- Виктор Балютович, ўтган йили "Андижон"га қайтдингиз, аммо бу клуб ҳозир оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Бир йил ичидаги меҳнатингиз билан у ерда тўғри ишни йўлга қўйдингизми?

- Ҳа, ҳозир ҳаммаси яхши. Биз биринчи ўриндамиз — Суперлигага қайтиш вазифаси эса деярли бажарилди.

- Умуман олганда, Ўзбекистон Про лигаси савиясини қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Даража Қозоғистон биринчи лигаси билан деярли бир хил. Балки бироз баландроқдир, чунки бу ерда фарм-клублар, иккинчи ва ёшлар жамоалари йўқ.

- Ўз вақтида "Жетису" ва "Актобе" клубларида тўп тепган Бобир Давлатов "Андижон"да ўйнар экан. Жамоангиз таркибини қозоғистонлик футболчилар кучайтиришни хоҳлармидингиз? Ёки ҳозир бу деярли имконсизми?

- Бизда легионерлар бўйича чеклов бор – фақат уч нафар жалб қила оласиз. Улар мавжуд ва ўйинларидан қониқяпман.



- Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари 2007 йилдан бери илк бор ўртоқлик учрашувида тўқнаш келишади. Сизнингча, қизиқарли ўйин бўладими?

- Учрашув қизиқарли бўлиши аниқ. Ўша пайтларда Ўзбекистон кучлироқ эди. Энди кучлар деярли тенг. Лекин асосийси, бу жамоалар ўртасидаги ўйинлар принципиал аҳамиятга эга.

- Умуман, сизнингча, нега икки қўшни давлат ўртасидаги футбол алоқалари суст? Бунинг асосий сабаби нима бўлиши мумкин?

- Вақти-вақти билан алоқаларни ўрнатишга ҳаракат қилинмоқда, лекин сиз ҳақсиз — янада фаолроқ ҳамкорлик қилиш мумкин. Назаримда, Қозоғистонга кўпроқ Европа ва бошқалар қизиқ. Гап шунда.

- Сизнингча, Тошкентда ўтадиган учрашув маҳаллий мухлислар орасида шов-шув кўтаришга қодирми?

- Стадион тўлишига ишончим комил. Ўзбекистонда бу ўйин катта қизиқиш уйғотиши аниқ.

- Сизнинг нуқтаи назарингизда айни пайтдаги Ўзбекистон терма жамоаси қанчалик кучли?

- Кўп нарса легионерлар ўйинда қатнашадими ёки йўқлигига боғлиқ. Ҳамма келса, Ўзбекистоннинг имконияти ошади.



- Сўнгги пайтларда Қозоғистон терма жамоаси ўйинларини кузатиб боряпсизми? Унинг УEФА Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичидаги муваффақияти ҳақида қандай фикрдасиз?

- Мен Қозоғистон терма жамоаси ўйинларини кузатиб бораман – миллий жамоада муваффақиятли давр кузатилди. Аммо Миллатлар Лигасининг аҳамиятини ортиқча баҳоламаган бўлардим. Барчаси саралаш ўйинларида кўринади.

- Евро-2024 саралаши қуръа натижаларидан хабардормисиз? Қозоғистон Европа чемпионатининг саралаш гуруҳи ёки Миллатлар Лигаси плей-офф босқичи орқали финал турнирига чиқиш учун кураш олиб бориши мумкинми, нима деб ўйлайсиз?

- Дания кучлироқ, қолганлари билан тенгма-тенг ўйнай оласиз. Миллатлар Лигаси орқали бу қийинроқ бўлади. Омад!


Мураббийи чеченистонлик, асосий юлдузи — этник ўзбек. Қозоғистон терма жамоаси ҳақида нималарни билишингиз лозим?

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан қизиқарли баҳс бўлишига ишончим комил"

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика