Latest news

16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:06"Хоразм" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  1 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  26 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  8 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  34 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

Виктор Кумиков нимадан хотиржам? News

Виктор Кумиков нимадан хотиржам?

"Андижон" жамоаси кеча Про лиганинг навбатдаги баҳсларига тайёргарлик доирасида ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.


Назорат ўйини. "Металлург" - "Андижон" 4:1


Бекободнинг "Металлург" жамоаси рақиблик қилган ўйинда "бургутлар" йирик ҳисобда имкониятни бой берди.  Мазкур беллашувдан сўнг “Андижон” бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Тоғдаги йиғинимиздан кейин бироз пасайиш кузатилди. Биринчи бўлимда ўйин темпини ушлаб турдик. Кейин кўриндики, тоғдаги тайёргарликдан сўнг пасайиш сезилди. Бу ҳолат 4-5 кун давом этиши мумкин.  Бизнинг мақсадимиз тоза ўйин амалиётига эга бўлиш эди. Буни амалда кўриб олдик. Шу тарзда мавсумга тайёрланяпмиз. Ҳавотирли жойи йўқ. Муҳими, йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади. 

Рақиб жамоа ўзимизнинг хатоларимиз эвазига голлар уришди. Улар савия ва маҳорат бобида биздан бироз устун. Албатта, биз ҳам имкониятларни яратдик, лекин фойдалана олмадик. Сабаби, футболчиларимиз оғир юкламалар остида ўйнашяпти. Янги ўйинчимиз Суҳроб Бердиевни ҳаракатларидан қониқдим. У ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти", - деди Виктор Балютович.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика