Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Виктор Жалилов: "Агар биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди" News

Виктор Жалилов: "Агар биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди"

Суперлиганинг якуний 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Мураббий сифатида бу ўйин албатта, мен учун жуда оғир ўтди. Тезкор гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик ўйин тизгинини қўлга олдик, гол ҳам урдик, кейинчалик кўплаб вазиятлар яратишимизга қарамай, улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса концентрацияни йўқотишимиз оқибатида рақиб иккита тўп киритди. Қаердадир футболчилардаги чарчоқ ўз сўзини айтди, қаердадир эътиборсизлик панд берди. Лекин йигитлар борларини беришга ҳаракат қилишди, футболда шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Ваҳоланки, иккинчи бўлимда ҳам бир нечта имкониятларга эга бўлдик, баъзи вазиятларда “Қўқон-1912” дарвозабони яхши ҳаракат қилган бўлса, айрим ҳолларда гол уриш учун футболчиларимизга бир оз маҳорат етишмади. Умумий ҳисобда, ҳужумлар ва зарбалар сони бўйича рақибдан устунликка эришдик. Аммо футболда ҳар доим ҳам кўп ҳужум қилган жамоа ғалаба қозонавермайди. Қайсидир маънода, бугун омад ҳам қўқонликлар томонида бўлди.

- “Навбаҳор”нинг жорий мавсумдаги иштироки ҳақида нима дея оласиз?

- Биласизми, агар биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди. Бир ўйинда ғалаба қозонсак, бирида ўз майдонимизда очко йўқотдик, кейин эса меҳмондаги учрашувларда очко олдик. Барқарорлик етишмади. Иккинчи даврада эса ўйинда мувозанатни тиклашга эришдик, “кема” ҳам тўғри йўлига тушиб, равон “сузиш”да давом этди. Афсуски, қайсидир паллаларда айнан барқарорликнинг етишмаслиги панд берди. Бу йилги чемпионат жамоа учун йўқотишли бўлди, демаган бўлардим, мавсумдан негативга қараганда кўпроқ позитив олдик. Ўйинларни таҳлил қиламиз, қаерда ижобий жиҳатлар бор, қаерда камчиликлар мавжуд, шундан келиб чиқиб, келгуси мавсумга тайёргарлик олиб борамиз.

- Иккинчи бўлимда нега яхши ўйин кўрсатиб турган Эҳсони Паншанбе алмаштирилди? Ўша вазиятда кўп имкониятлардан фойдалана олмаган Забиҳилло Ўринбоевни нега ўйиндан олмадингиз?

- Ҳужумлар ва стандартлар пайти ҳаводаги яккакурашларда қатнашиши учун Забиҳиллони майдонда қолдирдик. Ўринбоев фаоллик кўрсатди, фақат сўнгги паллада унга омад етишмади. Учрашув охирида унинг ҳам чарчаганини сезгач, ўрнига бошқа футболчини туширдик. Паншанбенинг алмаштирилишига сабаб шу.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика