Latest news

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

"Верона" - "Женоа". Шомуродовнинг дебюти қийин ўйин билан бошланади News

"Верона" - "Женоа". Шомуродовнинг дебюти қийин ўйин билан бошланади

Октябрь ойидаги ФИФА кунлари ўз якунига етди.

Ўйинчилар терма жамоалардан ўз клублари сафига келиб қўшилишди, тез орада еврокубок баҳслари ўтказилади. Ундан олдин эса, миллий чемпионатлар тур баҳслари бўлиб ўтмоқда. 

Италия А Серия баҳслари қизғин паллага кирмоқда. 4-турни якунлаб берувчи "Верона" ва "Женоа" жамоалари ўртасидаги баҳс бугун 19 октябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:45да Веронадаги "Марк-Антонио Бентегоди" стадионида бўлиб ўтади.

Вероналиклар ўтган мавсум "Аталанта" ва "Интер" каби клублардан очко олишга эришишди. Бу мавсумда эса "Верона" уч турдан сўнг 6 очко ишлашга эришган. Айтиб ўтиш керакки, 1-турда жамоа "Рома" билан баҳсда техник ғалабага эришди. Ўйинда нурсиз дуранг қайд этилган эди.  Аммо "Рома" таркибида рўйхатга киритилмаган ўйинчи майдонга тушганлиги сабабли "Верона"га техник ғалаба ёзилганди. 

Кейинги бахсда "Удинезе" минимал ҳисобда мағлуб қилинган бўлса, 3-турда "Верона" "Парма"га имкониятни бой берди. 

"Женоа"  биринчи турда дебютант "Кротоне"ни 4:1 ҳисобида мағлуб қилганди. Иккинчи турда эса "Наполи"га йирик ҳисобда ютқазди. Неаполликлар "Женоа" дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритишди. 

Учинчи турда "грифонлар" "Торино" билан баҳс олиб боришлари керак эди. Аммо клубнинг 22 футболчисида коронавирус аниқланди ва учрашув номаълум муддатга қолдирилди. 

Уч ҳафталик танаффусдан сўнг клубнинг аксарият футболчилари сафга қайтишди. Ўйин амалиёти кам бўлганлиги сабабли "Верона" га қарши ўйин оғир кечишини кутиш мумкин. Элдор Шомуродов  дебют қилишга тайёр, аммо унга осон бўлмаслиги аниқ. 

"Женоа" таркибида коронавирус сабабли футболчилар билан муаммолар бор. Шу сабабдан юқорида айтилгандек,  жамоа уч ҳафта ўйин амалиётисиз қолди. Женоа" таркибида эса Шомуродов 90 дақиқа ўйнашга тайёр, қолган футболчилар эса яқиндагина карантиндан чиқишган. "Верона" эса  ўз майдонида ҳеч кимга эркин ўйнаш имконини бермаяпти. Хатто, ўтган мавсум "Верона" ўз майдонида "Ювентус"ни мағлуб этганди.


Championat.com сайтидан Жалолхон Иноғомхўжаев таржимаси

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика