Latest news

19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   0 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  1 19:18Суперлига-2025. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  3 19:00АПЛ. "Ливерпуль" чемпионат аутсайдерининг уйида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  10 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Бу "Металлург" ютиши шарт бўлган ўйин эди"  4 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  1 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  11 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  7 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  4 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3

Вагиз Галиулин: «Рубин»га керак эканимни исботламоқчиман» News

Вагиз Галиулин: «Рубин»га керак эканимни исботламоқчиман»

Бир неча йилдан буён Қозоннинг «Рубин» клубида тўп тепиб келаётган ҳамюртимиз Вагиз Галиулин ярим йилдирки, жароҳатини даволаш билан банд бўлмоқда.
Шу кунларда миллий терма жамоамизнинг собиқ ярим ҳимоячиси Германияда муолажаларни давом эттиряпти. Жароҳатлар сабаб Вагизнинг «Рубин»даги ишлари ҳеч олдинга силжиб кетмаяпти. Энди майдонга қайтди, деганда яна жароҳат орттириб олади. Ўтган йили «Ягодина» клубига қарши бўлиб ўтган Европа Лигаси доирасидаги учрашувда жароҳат олган юртдошимизнинг қайтиши ҳам ноқулай пайтга тўғри келиб қолди. «Рубин»да бош мураббий ўзгарган. Табиийки, Ринат Билялетдинов таркибда қандайдир ўзгаришларни амалга оширади. Қозонликлар 29 январдан Испанияда ўқув-машғулот йиғинига киришишади. Айнан шу йиғинда кўп нарсага ойдинлик киритилса керак. Биз Галиулин билан боғланиб, ундан айни мавзу юзасидан интервью олдик.

- Вагиз, жароҳатдан кейинги тикланиш жараёни қандай кетяпти?

- Ҳозир Германиядаман. Шифокор назорати остида муолажаларни давом эттиряпман. Режага кўра, февралнинг бошларида югуришни бошлайман. Ўтган йили август ойида Европа Лигаси доирасидаги «Ягодина» клубига қарши кечган учрашувда жароҳат олгандим.

- Ярим йилдан бери жароҳатни даволаётганингизга қараганда, у жиддий эканда?
- Ҳа, тўпиғимдан жиддий жароҳат олгандим. Битиши қийин кечяпти.

- Қачон жамоангиз сафига бориб қўшиласиз?
- «Рубин» 29 январдан Испанияда йиғин бошлайди. Шу куни жамоам сафига бориб қўшиламан. Лекин ҳали югуриш мумкин эмас. Шу боисдан, Испанияда ҳам муолажалар давом эттирилади. Алоҳида дастур бўйича машғулотларни ўтказаман.

- Қозон клуби билан шартномангиз қачонгача имзоланган?
- Шу йил декабрь ойида тугайди.

- «Рубин»ни кўп йиллардан бери бошқариб келган мураббий қурбон Бердиев истеъфога чиқарилди. Унинг жамоадан кетиши сизнинг келгуси фаолиятингизга салбий таъсир қилмайдими?
- Очиғи, ҳозирча бу ҳақда умуман ўйламаяпман. Бор эътиборни имкон қадар тезроқ жароҳатдан фориғ бўлиб, сафга қайтишга қаратганман. Бердиевнинг жамоадан кетиши эса бу катта йўқотиш. Менимча, шунча мавсум жамоага устозлик қилиб, ижобий натижаларга эришган мутахассис истеъфога лойиқ эмасди. Тўғри, ички чемпионатдаги натижалар яхши эмасдир, аммо Европа Лигасидаги ўйинлар айтишга арзигулик. қурбон Бекиевичнинг кетиши фаолиятимга қай даражада таъсир этишини вақт кўрсатади. Фурсатдан фойдаланиб, Бердиевга бир неча йиллик ҳамкорликдаги фаолиятимиз учун раҳмат айтмоқчиман. У ҳақиқатан ҳам кучли мураббий. «Барселона»ни «Ноу Камп» стадионида мағлуб этиш ҳаммага ҳам эмас. Айниқса, яқин йилларда Россия клублари бу натижани такрорлашига ишонмайман.

- Янги мураббий билан гаплашдизми?
- Йўқ, ҳали. 29 январь куни Испанияга учиб бораман ва ўшанда гаплашиб оламан. Бу учрашувни сабрсизлик билан кутяпман.

- Ринат Билялетдиновга «Рубин»да бир пайтлар Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган Владимир Маминов ёрдам беради. Маминов билан яқиндан танишмисиз?
- Маминовнинг терма жамоамиз таркибидаги ўйинларини кўрганман, лекин таниш эмасмиз. Янги бош мураббийимизда «Про» лицензияси йўқлиги сабабли бош мураббий сифатида айнан Маминов ишлаб турар экан. Россия Профессионал футбол лигаси қайдномасида ҳам шундай ёзиларкан.

- Вазиятни ўзгартириш ҳақида ўйламаяпсизми? Яъни бошқа клубга ўтишни назарда тутяпман.
- Юқорида айтганимздек, биринчи галда жароҳатдан қутулиб сафга қайтиб олишим керак. Жароҳатлар эпидемияси «Рубин»нинг асосий таркибига киришимга тўсқинлик қиляпти. Энди майдонга қайтишим билан яна жароҳат. Футболчининг энг катта душмани ҳам шу.

- «Рубин»дан кетиш ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?
- Бундай ҳолат бўлган. Айниқса, захирада ўтириб қолган пайтларим жамоани ўзгартириш фикри кўп бор келарди. Лекин сабр қилардим. Тўғрисини айтсам, «Рубин» менга жуда ҳам ёкади. Бир неча йилдан бери Қозон клубида ўйнаётганим учун бу клуб мен учун қадрли бўлиб қолган. Шунчаки ташлаб кетиш қийин.

- Вагиз, ҳамюртларимиздан Андрей Фёдоров ва Марат Кабаевлар ҳам «Рубин»да ишлашяпти. Улар билан клубдаги ишларингизда маслаҳатлашиб турасизми?
- Ҳа, улар клубнинг селекция бўлимида ишлашяпти. Иккалалари билан ҳам гаплашиб, улардан маслаҳат олиб тураман. Улар борлиги учун ҳам ўзимни «Рубин»да бегонадек ҳис қилмайман.

- Бўлиб ўтган ўзгаришлардан сўнг Фёдоров ва Кабаев жамоада қолишармикан?
- Очиғи, билмадим. Ҳозир ишлашяптими йўқми, буни билмайман. 20 январь куни Қозонга бораман (суҳбат 18 январь куни бўлиб ўтган). Германияга келганимдан кейин улар билан ҳали гаплашмадим. Ўйлайманки, жамоадаги мураббийнинг алмашиши клуб структурасидаги ишларга таъсир қилмайди. Бош мураббий ўзгаргани билан клуб раҳбарияти ишлаяпти. Бош мураббий таркиб ва мураббийлар штабида ўзгариш қилиши мумкин.

- Жароҳат сабаб ярим йил майдондан ташқарида бўлдигиз. Терма жамоага қайтишингиз учун эса сизга мунтазам ўйин амалиёти керак. «Рубин»да эса рақобат жуда кучли. Балки бошқа клубда ёки ўзга мамлакат чемпионатида ўзингизни синаб кўрарсиз? Шу ҳақда ҳам ўйлаяпсизми?
- Тўғри айтдингиз, миллий терма жамоа сафида машғулот ўтказиш ва унинг либосида майдонга тушишни жуда соғиндим. Имкон қадар тезроқ термага қайтгим келяпти. Аммо, бунинг учун тезроқ соғайишим керак. Бошқа клубга ўтиш ҳақида эса ҳозирча ўйламаяпман. Шу ерда керак эканлигимни исботлашим лозим.

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
Вагиз Искандерович Галиулин
Туғилган йили ва санаси 
10.10.1987 (Асака, Андижон)
Бўйи  175 см
Вазни 66 кг
Жамоаси  «Рубин» (Қозон, Россия)
Рақами 20
Амплуаси ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари
2004 «Андижон» 3 (0)
2005  «Бухоро» 1 (0)
2006  «Трактор» 64 (12)
2006-2009 «Рубин» 3 (0)
2010-2012 «Сибирь» 30 (0)
2012-2013  «Нефтехимик» 19 (2)
2013 йилнинг февралидан яна «Рубин»да
Терма жамоада 11та ўйин

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика