Latest news

21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  6 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  19 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  28 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5

Вадим Абрамов Суриядаги устунлик, Тўхтахўжаев ва трансляция ҳақида гапирди News

Вадим Абрамов Суриядаги устунлик, Тўхтахўжаев ва трансляция ҳақида гапирди

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Шаржада Сурия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу баҳсдан олдин терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Дубайдаги йиғинга Ислом Тўхтахўжаев чақирилди. Бундай кутилмаган чақирувга нима сабаб бўлди? Кимдир жароҳат олдими?

- Тўхтахўжаев кутилмаганда чақирилмади. Буни олдиндан режалаштириган эдик. Шунчаки ҳозирги шароитда Хитойдан Дубайга учиб кела оладими ёки йўқми билмасдик. Барчаси 7 ноябрь куни ҳал бўлишини айтганди. Ҳеч ким жароҳат олгани йўқ. Ислом ҳужжатларни тўғрилади ва Дубайга учиб келди. Унинг ҳозирги ҳолатини билишни хоҳладик. Ўз клуби сафида сўнгги ўйинда гол урганини биламиз. Хитой биринчи лигасида ўйнашига қарамай Тўхтахўжаев биз учун етакчи футболчи бўлиб қолаверади.

- Сурия ҳақида қандай фикрдасиз? Уларга қарши бир неча марта ўйнаганмиз...

- Сурия ҳақида нима дейишим мумкин? Ушбу давлатдаги вазият туфайли терма жамоа доим бирга машғулот ўтказишмоқда ва бу борада устунликка эга. Ўйлашимча муносиб рақиб. ФИФА рейтингида Сурия биздан тепада, худди Ироқ каби. Шу боис қизиқарли ўйин бўлади. Сурияга қарши баҳсда қандай ҳолатда эканлигимизни кўриб оламиз.

- Афсуски ўйин трансляция қилинмайди...

- Билишимча ўйин трансляция қилиниши учун ҳам баҳсни бир соат кечга суришди. Ҳар ҳолда менга айтишларича учрашув барибир трансляция қилинади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика