Latest news

19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  22 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  15 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Вадим Абрамов: "Шўртан" гол урганидан кейин майдонда футбол тугади" News

Вадим Абрамов: "Шўртан" гол урганидан кейин майдонда футбол тугади"

Про лиганинг 22-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Динамо" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Ғалати ўйин бўлди. Биринчи таймда бироз футбол бўлганди, иккинчи таймда гол ўтказиб юборганимиздан кейин футбол тугади. Тушунаман, "Шўртан" ҳисобни сақлаб қолишни жуда ҳам хоҳлади. Аламли мағлубият бўлди, аммо нима ҳам қила олардик", – деб гап бошлади Вадим Абрамов. 

- Бу "Динамо" учун Про лигада мавсумдаги илк мағлубият бўлди...

- Ҳа, мавсумни мағлубиятсиз якунлаганимизда зўр бўларди, аммо йигитлар аллақачон "таътилга чиқиб кетишгани" сезилди, уларда мотивация йўқлиги ҳам билинди. 

- Янги мавсум "Динамо" Суперлигада ўйнайди. Клуб қайси ўринлар учун курашади? 

- Аввал Суперлигага тайёрланиш керак. Ҳозир исталган ўринни айтишим мумкин. Менимча, ҳамма клуб мавсумни яхши ният билан бошлайди, аммо барчаси тайёргарликка боғлиқ. 

- Бугун жароҳат олиб майдонни тарк этган жамоа тўпурари Жоэль Кожонинг ҳолати қандай? 

- Жоэль қанча вақтга сафдан чиққани маълум эмас. Шифокорлар текширувидан кейин барчаси маълум бўлади. 

- "Динамо" Про лига мавсумида атиги 11 та гол ўтказди, ҳимоя чизиғидан қониқдингизми? 

- Про лига ва Суперлиганинг фарқи бор. Суперлигада муносиб ўйнаш учун марказий ҳимоячилар керак бўлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика