Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  58 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  17 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Вадим Абрамов: "Ростов" "Женоа"дан кучсиз эмас" News

Вадим Абрамов: "Ростов" "Женоа"дан кучсиз эмас"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Элдор Шомуродовнинг "Ростов"дан "Женоа"га ўтганини ва РПЛнинг кучини баҳолади.

"Терма жамоа мураббийи сифатида, мен учун асосийси Шомуродовнинг "Женоа"да ўйин амалиётига эга бўлиши. РПЛ ва Италияга ўхшаган топ чемпионатлар ўртасида катта фарқ бор деб ўйламайман. "Ростов" "Женоа"дан кучсиз эмас. "Интер" ва "Ювентус" каби топ-жамоаларга қарши ўйинлар эса мавсумда унчалик кўп эмас. Агар "Ростов" Европа Лигаси гуруҳ босқичига чиқса, шундай жамоаларга қарши ўйнаши мумкин эди.

Мослашиш жараёни ҳаммада ҳар хил ўтади ва буюк футболчилар доим ҳам бирдан ўйнаб кетишмайди. Ҳар қандай ўйинчига янги лигада мослашиш учун вақт керак. Аммо Элдор "Женоа"да ўйнаши керак деб ҳисоблайман. Унинг камтар йигит эканлиги ҳақиқат, бу унга ҳалал бериши мумкин. Аммо итальянлар - хушмуомала одамлар, уларнинг тили эса унчалик қийин эмас. Трансферга келсак мен бу борада у билан гаплашмадим. У терма жамоага келиши керак. Унинг чиптаси 5-сана учун. У кела оладими ёки йўқ, буни билмайман.

Ўзбекистонда ҳам сифатли ўйинчилар борлигини вақт кўрсатади. Биз Россия билан терма жамоа даражасида учрашишимиз керак, шунда ҳамма бу ерда футбол билан ҳаммаси жойида эканлигига амин бўларди. Маҳсулот юзи кўрсатилади дейдилар. "Пахтакор" "Спартак" (0:4) билан муваффақиятсиз ўйнади, аммо бу тасодиф. Агар улар яна бир бор учрашишса, умуман бошқача ўйин бўлади", - дейди Абрамов.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика