Latest news

11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  3 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  6 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  21 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26

Вадим Абрамов: "Локомотив"дан бироз ортда эканимиз ғалати" News

Вадим Абрамов: "Локомотив"дан бироз ортда эканимиз ғалати"

Про лига 16-турининг марказий ўйини – «Динамо» ва «Локомотив» (0:0) ўртасидаги учрашувдан кейин Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Кутганимиздек қийин ўйин бўлди. Иккита тенгкучли жамоа ўйинига гувоҳ бўлдик. «Динамо» уйида ўйнади, мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонмоқчи эдик, аммо дуранг қайд этилди. Икки жамоада ҳам вазиятлар бўлди, дарвозабонимиз муҳим паллаларда қутқарди. Ҳисоб ўйинга яраша бўлди. 


- Бу ўйиндан биргина таскин – мағлубиятсиз сериянинг давом этгани бўлди...

- Мағлубиятсиз сериямиз 22та ўйинга етгани ёки «Локо» бу мавсум 3-ўйинда ҳам бизни мағлуб эта олмагани бу қанчалик қувонарли билмайман, аммо шунақа сериямизга қарамай турнир жадвалида рақобатчилардан ўзиб кета олмаганимиз, аксинча улардан бироз ортда эканимиз мен учун ғалати. Ўйин натижасидан қониқмадим, муҳим очколарни йўқотдик. 4 кун олдин кубок доирасида ўйнаганимиз боис, бизга бугун янги куч етишмади.


- «Динамо» 3-ўринга тушди, Суперлига йўлланмаси учун имкониятни қандай баҳолайсиз?

- 2-ўринда бўлган пайтимиз имкониятимиз қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай. Ҳаммаси олдинда. Олдинда 5та тур ва 3 ой вақт бор. 


- Шу ҳафта охирида эса «Арал»га қарши Нукусда қийин сафар ўйини бор...

- Ҳа, 10 сентябрь куни навбатдаги учрашувни ўтказамиз. Устига-устак бу баҳсда Қирғизистон миллий жамоасига йўл оладиган ҳужумчимиз (Кожо Жоэль) бўлмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам яхши тайёргарлик кўришимиз шарт.


- Кубокни ютиш ёки Суперлигага йўлланма олиш. Қайси бирини танлаган бўлардингиз?

- Иккисини ҳам танлаган бўлардим. Аммо нима бўлиши фақат Яратганга аён. Биринчи вазифамиз Суперлигага қайтиш. Кубокда эса қўлдан келганча интиламиз. 


- Кубок ўйинлари жамоанинг Про лигадаги натижаларига қандай таъсир қилмоқда?

- Августнинг ўзида кетма-кет ўйинлар ўтказиб, юкламани ҳис қилдик. Кейинги турни 10 сентябрда ўтказишимизни биламиз, аммо ундан кейинги тақвимни билмаймиз. Кубок яримфинали қуръаси ўтди, рақибни биламиз, аммо уларга қарши қачон ўйнаймиз буни ҳам билмаймиз. Мана шундай қийинчиликларга ҳам дуч келяпмиз.


Ҳозирги вазиятимизда биздан талаб қилинадигани янада яхшироқ ишлаб, майдонга чиқиб ютиш. Йигитларга ўйин учун раҳмат. Бугун икки очко йўқотдик. Аламлиси, аввалги турларда турнир жадвалининг иккинчи қисмидаги клублар билан баҳсларда очколарни йўқотганимиз бўлди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика