Latest news

21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир"  0 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  142 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  33 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

Вадим Абрамов: "Элдор Шомуродов "Женоа"да бемалол ўйнаб кета олади" News

Вадим Абрамов: "Элдор Шомуродов "Женоа"да бемалол ўйнаб кета олади"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Элдор Шомуродовнинг "Женоа"га ўтиши борасида ўз фикрларини билдирди.

"Элдор Шомуродов терма жамоа йиғинига чақирилган. Умид қиламанки, у "Женоа" билан шартнома тузади ва Тошкентга учиб келади. Ҳозирча унинг келмаслиги ҳақида гап-сўз бўлгани йўқ.

Аслида Одил Аҳмедовни ҳам бу йиғинга чақирмоқчи эдим. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли Хитойга қайтганидан кейин 14 кун карантинда бўлиши шартлиги боис Аҳмедовни бу сафар чақирмадик.

Рўйхатдаги икки футболчи ҳозирча терма жамоага келмаслиги аниқ. "Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов касал, ярим ҳимоячи Ойбек Бозоровда эса жароҳат бор экан.

Тўғриси айтсам бунгача "Женоа"ни кузатмас эдим. Энди бу жамоа ўйинларини кўрамиз ва Шомуродовнинг ҳаракатларига баҳо берамиз. Тушунарлики "Женоа" Италия футболи етакчиси эмас, аммо барибир бу А Серия. Элдор Шомуродов бу клубда ўйнаб кета олишига ишончим комил. У ерда менимча ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Умид қиламизки айнан шундай бўлади", - дейди Вадим Абрамов championat.asia сайтига. 



Rating: +73   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика