Latest news

13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  1 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  6 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  11 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1

Вадим Абрамов: "Бизнинг фақатгина ҳакамлар орқали ютаётганимизни айтишганидан кейин мана нималар бўлди" News

Вадим Абрамов: "Бизнинг фақатгина ҳакамлар орқали ютаётганимизни айтишганидан кейин мана нималар бўлди"

Про-лиганинг 10-тури доирасида "Ғиждувон" майдонидаги дурангдан кейин "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.


- Нима ҳам дердим. Ўйинни биринчи бўлимдаёқ тугатиб қўйишимиз мумкин эди. Афсуски, рақибларнинг унчалик хавфли бўлмаган биринчи ҳужуми гол бўлди. Аслида бундай ҳолатларда тўп дарвозага кирмаслиги керак эди. Стандартдан кейин иккинчи голни ўтказиб юбордик ва барчаси тугади. Шундан кейин майдонда футбол эмас, футболга ўхшаш спорт тури ўйналиши бошланди. Иккинчи голни урганимиздан кейин бизга вақт етишмади. Бундай ўйинларда ғалаба қозониш қийин бўлади. Майдонда нималар бўлганини барча кўрди. Бизнинг фақатгина ҳакамлар орқали ютаётганимизни айтишганидан кейин мана нималар бўлди. Ҳакамликни назорат қиладиганлар бу ҳолатларни ўрганиб чиқишар. 

- Ҳакамларнинг бундай қарорлари футболчиларнинг рухий ҳолатига таъсир ўтказадими?

- Албатта. Бундай ҳолат билан биринчи марта тўқнаш келяпман. Шунчаки ҳакамлар бизга футбол ўйнашимизга йўл қўйишмади. 

- Григалашвили ва Бойдуллаевнинг майдонга тушмагани таъсирини ўтказдими?

- Йўқ. Режа қилган ишларимизни майдонда кўрсатишга ҳаракат қилдик. Балки барчаси ҳам ўхшамагандир. Шунчаки ҳолат шундай кўриниш олди.

- "Ғиждувон" жамоаси Сизни ҳайрон қолдира олдими?

- Ҳа, албатта. Жуда кўп ҳайрон қолдирди. Майдонда кўп футболчилари жароҳат олди. Иккинчи бўлимда футбол ўйнаганимиз йўқ. Менимча шундай. Ажойиб, уларни табриклайман. 

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика