Latest news

02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  3 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  1 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  18 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  27 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  128 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14

Умарали Раҳмоналиев: "Гватемала билан ўйинда дисквалификацияни эмас ғалабани ўйладим, Бразилияни чиқиб кетиши эса ҳақиқий сенсация бўлди" News

Умарали Раҳмоналиев: "Гватемала билан ўйинда дисквалификацияни эмас ғалабани ўйладим, Бразилияни чиқиб кетиши эса ҳақиқий сенсация бўлди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда.

Хабарингиз бор, Тимур Кападзе мазкур йиғинга яқинда U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган бир нечта футболчиларни жалб қилди. Улар эндиликда ёш эмас, балки олимпиячилардир. Кеча кўтаринки руҳда бўлиб ўтган машғулотдан сўнг Умарали Раҳмоналиевнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Ёшлар терма жамоасидан сўнг олимпиячилар билан машғулотлар қандай кетяпти? Янги жамоага мослашиш қийин бўлмаяптими?

- Жаҳон чемпионати қизғин руҳда ўтди. Биз учун катта мактаб вазифасини бажарди, десак муболаға бўлмайди. Кўп нарса ўргандик. Ютишни, мағлубиятдан қандай қилиб чиқиб кетишни. Бундан ҳам яхши натижа қайд этишни истагандик. Аммо сўнгги дақиқада диққат етишмади. Ҳозирги йиғинга тўхталсам, машғулотларни бошлаб олдик. Жуда яхши ва аҳил жамоа шаклланган. Шу боис бу ерда фақат ўсиш мумкин. Билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.  Албатта, янги жамоага қўшилишда озгина бўлса ҳам кўникма ҳосил қилдим. Ҳозирча қийинчилик туғидргани йўқ. 

- Исроил билан учрашувни дисквалификация сабаб ўтказиб юбордингиз. Гватемала билан ўйин вақтида кейинги ўйинда қатнашмаслигингизни билармидингиз?

- Бу ҳақида ўйлаганим йўқ, фақат ютуқ ҳаёлимда бор эди. Майдонда биринчи навбатда ғалаба қозониш мақсадимиз эди. Ўша вазиятда икки нафар ҳимоячимиз олдинда қолиб кетгани сабабли тактик фол ишлатишга мажбур бўлдим. Афсуски иккинчи сариқ карточкани олдим. 

- Мусобақа фаворитларидан бири Бразилиянинг Исроилга ютқазиб чиқиб кетиши кутилмаган ҳолат бўлдими?

- Исроил терма жамоаси жисмоний ҳолати аъло даражада бўлгани учун тартибли футбол кўрсатди. Ҳақли равишда ғалаба қозонди. Бразилияни чиқиб кетишини албатта сенсация сифатида қабул қилдим. 

- "Рубин" Россия Премьер-лигасига чиқди. Бу сизнинг клубдаги тақдирингизга қанчалик таъсир ўтказади?

- "Рубин"нинг элитага қайтиши катта ютуқ ҳисобланади. Ишонч тақдим этилса, ўзбекистонлик футболчилар Премьер-лигада бемалол ҳаракат қилиб, футболимиз ривожига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика