Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  11 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  13 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Улуғбек Бақоев тарихий натижадан сўнг нималар деди? News

Улуғбек Бақоев тарихий натижадан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган АГМК - "Сўғдиёна" 0:1 учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.



Ўйини оладиган бўлсак, бугунги баҳс жуда катта қизиқиш уйғотиши аниқ эди. Чунки медаллар йўлида биз, АГМК, "Насаф" жамоалари қаттиқ курашди. Ўйин анча яхши бўлди, жонли ўйини кўрдик. Мезбонларда бир нечта яхши вазиятлар бўлди, бизда ҳам бўлди. Бироқ рақибники анча кўпроқ бўлди. Сўнгги дақиқаларда жамоамиз пеналти тепишга эришди ва ғалабани қўлга киритдик. Биз энг минимум натижага умид қилган эдик, бахтимизга энг мукаммалига эга бўлдик. Бу йили "Сўғдиёна" ва АГМК медалларга "Насаф"дан кўпроқ ҳақли эди. Мавсум давомида биз ва АГМК жамоаси иккинчи ва учинчи ўрин учун курашни давом эттирди. Уларни учинчи ўрини олишганлари билан табриклайман. Ажойиб натижа учун жамоамиз футболчиларга ва жамоа раҳбарларига миннатдорчилик билдираман. Барча жиззаҳлик мухлисларни ажойиб натижа билан табриклайман.

Мавсум ўрталарида жамоангиз ўйини ҳақида бир нечта мақолалар чиқди. Сиз эса уларга мавсум якунида кўрамиз, дедингиз...

Тўғрисини айтганда, бу журналист ким эканлигини билмайман. У қаердан бундай статистикани олганини билмайман. Футболда кўплаб натижаларни ҳисобга олиш керак, бироқ у биз ҳақиқатдан ҳам энг ёмон бўлган вазиятлардаги статистикани олганди. Жамоа учун фақат натижа керак. Жамоа бу учун қандай ўйнайди. Истаса ҳимоядан ўйин олиб боради ёкида ҳужум қилиб. Сиз эса бор футболчиларидан фойдаланган ҳолда ўйин тактикасини ишлаб чиқасиз. Футболчилар ҳужумда ҳам анча яхши ҳаракат қилишади, бироқ улар ҳимоявий футбол орқали янада яхшироқ ўйин олиб боришгани учун ҳам биз шундай ҳаракат қилдик. Бундай жамоалар жуда кўп. Унинг фикрлари хато эди ва гапларини қайтариб олгани маъқул.


Ўша журналист (Фахриддин Рўзиев)га тақдирлаш маросимида кумуш медалингизни тақиб қўйсангиз қандай бўлади?

Бу мураббийлик фаолиятимдаги илк медалим. Менимча, бу мен учун энг муҳим ва унутилмас медал бўлади. Шу сабабли ҳам барча футболчиларимга шундай ажойиб лаҳзаларни тақдим этганлари учун миннатдорчилик билдираман. 

Агар "Пахтакор" кубок баҳсларида ҳам ғалаба қозонса, "Сўғдиёна" ОЧЛ саралаш баҳсларида "Ал-Гарафа"га қарши майдонга тушади. Шу сабабли ҳам жамоанинг селекция ишлари қандай бўлади?

Биз ҳали бу ҳақида ўйлаб кўрмадик. Ҳали якунланмаган ишлар бор ва буни омма олдида гапирмаган маъқул. Ҳозирча бу ҳақида гапирмайман. Барчани бугунги натижа билан табриклаб қоламан.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика