Latest news

19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  6 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  1 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал". Таркиблар маълум  2 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   3 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  5 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3

Улуғбек Бақоев: "Мақсадимиз битта – ҳар бир ўйинга финалдек қараб, майдонга тушиш" News

Улуғбек Бақоев: "Мақсадимиз битта – ҳар бир ўйинга финалдек қараб, майдонга тушиш"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Ҳаммага хайрли кеч. Наманган менга бегона эмас, бу ерга келганимдан хурсандман. 

Мухлисларни мавсум старти билан табриклайман!

"Навбаҳор" яхши жамоа, ҳар бир чизиғида кучли футболчилар тўп тепишади.

Ўйинга келсак, ҳар икки жамоада яхши вазиятлар юзага келди, биз эса тактик ишланмалар орқали "ёпиқ" ўйин кўрсатишга мажбур бўлдик. Футболчиларимизга алоҳида ташаккур 

билдирмоқчиман", – дейди Улуғбек Бақоев.

Легионер дарвозабон Милан Митрович нега кўринмади?

Унинг қизи бетоб бўлиб қолган, шу боис эртага операция қилинади. Бу ҳаётда асосийси, оила ва болалар. У тезда жўнаб кетишига тўғри келди.

Бугунги ўйиндан нимани кутгандингиз?

"Навбаҳор" тажовузкор ва ҳужумкор ўйин намойиш этишини кутгандик. Ҳисоб 0:0 бўлиб турганида, бизда хавфли ҳолатлар юзага келди, агар уларни муваффақиятли тугатганимизда, ҳисоб 0:1 эмас, ундан каттароқ бўлиши мумкин эди.

"Навбаҳор"ни нимани эвазига мағлубиятга учратдингиз?

Биз кичик имкониятдан унумли фойдаландик, "Навбаҳор" ўйинни назорат қилиб, чиройли ўйнади ҳамда кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирди. 

"Сўғдиёна" олдига қандай вазифа қўйилган?

Мақсадимиз битта – ҳар бир ўйинга финалдек қараб, майдонга тушиш. Қолганини вақт кўрсатади.


Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика