Latest news

00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  0 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  55 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  3 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  16 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  26 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9

Улуғбек Бақоев: "Ҳамма йигитларга сўнгги сонияларгача кураш олиб боришгани учун раҳмат айтаман" News

Улуғбек Бақоев: "Ҳамма йигитларга сўнгги сонияларгача кураш олиб боришгани учун раҳмат айтаман"

Coca Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Пахтакор" (2:2) баҳсидан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.

"Кўрганингиздек, ўйинни ёмон бошладик. Баҳс бошиданоқ 2 та гол ўтказиб юборганимиз туфайли 2-3 та ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Футболда ўйини чиқмаган футболчи алмаштирилади. Мураббийлар штаби тўғри қарорга келиб, ўйинни қутқариб қолди. Ҳамма йигитларга сўнгги сонияларгача кураш олиб боришгани учун раҳмат айтаман. Мухлисларимизни натижа билан табриклайман ва уларга миннатдорлик билдираман", – деди Бақоев.

- "Сўғдиёна" дастлабки 20 дақиқада ўзига ўхшамади...

- Айтиб ўтганимдек, ўйинимиз чиқмади. Уйғонганимизда кеч бўлганди, чунки дарвозамиздан аллақачон 2 та тўп олиб чиққан эдик. "Пахтакор" каби жамоа билан суст ўйнаб бўлмайди. Нафақат "Пахтакор", балки ҳар қандай жамоа билан охирги дақиқаларгача ўйнаш, астойдил курашиш керак. Биз Ўзбекистон чемпиони билан ўйнаганимизни унутмаслигимиз керак. Уларда маҳоратли футболчилар талайгина. 0:2 ютқаза туриб, жанговар дуранг қайд этдик. Ўйлашимча, биз очкога эга бўлдик, "Пахтакор" эса 3 очко йўқотди.


Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика