Latest news

13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  0 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  2 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  0 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  1 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  14 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  16 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   2 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  121

Улуғбек Бақоев: “Фаолиятимни ҳали бери якунламоқчи эмасман” News

Улуғбек Бақоев: “Фаолиятимни ҳали бери якунламоқчи эмасман”

Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган футболчилардан бири Улуғбек Бақоев ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Бухоро”да ўтказиб жамоанинг олий лигада жон сақлаб қолишига ўз ҳиссасини қўшганди.
Лекин моҳир ҳужумчи ўзи учун қадрли бўлган клубни тарк этишга қарор қилди. Айни пайтда у Тошкентда “Шўртан”нинг машғулотларида қанташяпти. Аслида Улуғбек билан суҳбатлашишни анчадан бери режалаштириб қўйгандик. “Бухоро”ни тарк этиб “Шўртан”да шуғулланаётгани эса биз учун айни муддао бўлди ва суҳбатни ҳам айнан шу ҳақида бошладик. 

- Ўтган мавсумда “Бухоро”да ўйнадингиз. Лекин мавсум тугагач клубни тарк этдингиз. Бунинг сабаби нима билан боғлиқ? Мураббийнинг алмашинувими ёки ўз ихтиёрингиз билан шундай қарорга келдингизми?

- Ҳозир бу масалада кўп нарсани айтиб беришим мумкин. Лекин буни истамайман.

- Улуғбек ака, сиз билан олдин суҳбатлашганимда фаолиятимни “Бухоро”да тугатаман деган гапни айтгандингиз...
- Аввалига ўзим ҳам шундай фикрда эдим. Кучим бор, ўйнашга қурбим етади. Иштиёқим ҳам чакки эмас. Фаолиятимни ҳали бери тугатишни истамайман, боз устига рақиб жамоа ҳимоячиларига анча ташвиш туғдиришим мумкин, деб ўйлардим. Ўзимни футболсиз тасаввур қила олмайман. Футболни жуда яхши кўраман. Бундан кейин ҳам фаолиятимни давом эттиришни хоҳлайман.



- ”Бухоро”даги ўйинларингизни кузатдик. Доимгидек майдонда ёмон кўринмадингиз. Аммо, назаримда, учрашувлар чоғида асабийлашган ҳолда ҳаракат қилганингиздек таассурот қолди. Қолаверса, жамоанинг чемпионатдаги натижаси ҳам яхши бўлмади.  

- “Бухоро”га келган пайтимда клуб олдига қўйилган вазифа олий лигадаги ўринни сақлаб қолишдан иборат эди. Ўйлайманки, жамоага қўлимдан келганича ёрдам бердим. Агар “Сўғдиёна”га қарши ўйинни эсга оладиган бўлсак, мен гол киритдим. Бундан ташқари гол билан якунланган тўп оширишни уддаладим. “Андижон”нинг дарвозасига ҳам чиройли тўп киритдим. Умуман, майдонга тушган пайтларимда жамоага ёрдамим тегишга ҳаракат қилдим. Учинчи голимни “Олмалиқ” дарвозасига киритдим ва ўша беллашувда ҳам 2:1 ҳисобида ғалаба қозондик. “Локомотив”га қарши кечган беллашувда эса голга ассистентлик қилдим. Жамоа учун муваффақиятли кечган беллашувларда фойда келтирдим деб ҳисоблайман. Қисқаси, ҳужумчи сифатида мендан нима талаб қилинган бўлса, уни бажаришга ҳаракат қилдим.

- Айни пайтда “Шўртан” иштирокидаги йиғинларда қатнашмоқдасиз. Кўпчиликнинг назарида “Шўртан” сиз учун янги жамоа саналади. Шундай фикрда юрганларга қандай жавоб берган бўлардингиз?

- Айни чоғда ҳамма янги мавсум тараддудига тушиб қолган. Жумладан мен ҳам ҳозирдан жисмоний ҳолатимни яхшилашга киришдим. Боз устига Мухтор Қурбонов билан муносабатим дўстона. Ундан ихтиёридаги жамоа таркибида шуғулланиб туришимни сўрадим. Ҳозир улар билан машғулотларда бирга ишлаш менга ёқяпти. Биргаликда амалга ошираётган машғулотларимиздан ҳузур оляпман, жисмоний ҳолатим ҳам яхшиланиб бормоқда. Кейинчалик нима бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Бу масала очиқ турибди, десам ҳам бўлаверади. Биласиз, айни чоғда бир қанча жамоалар тайёргарлик кўриш учун бошқа жойларга равона бўлганлар. Мен эса “Шўртан”да машқ қилиб туришимни илтимос қилдим ва шу жамоа билан машғулотларда қатнашяпман. Бу орқали “формам”ни тиклаб боряпман. Машғулотларга ҳар куни қатнаяпманми? Ҳа, бу футболчи учун оддий ҳол саналади.  

- Агар сир бўлмаса янги мавсумда сизни қайси клубда кўришимиз мумкин?  
- Юқорида айтиб ўтганимдек, ҳозирча бу масала очиқ турибди. Фаолиятимни қаерда давом эттириш борасида бир қарорга келмадим. Ҳозирча шунчаки машғулотларда қатнашяпман холос. Қисқаси, бу масалада ҳали якуний тўхтамга келмадим.

- Адашмасам, ёшингиз 36 да. Улуғбек ака, фаолиятингизни якунланаётганини тан олиш қийинми?
- Бу ҳақида ўйлашни истамаяпман. Чунки майдонда тўп суриш учун менда куч-қувват, иштиёқ ва хоҳиш етарли. Асосийси, ўзимни яхши ҳис қиляпман.

- У ҳолда мухлислар Улуғбек Бақоевни майдонда яна неча йил кўришлари мумкин?

- Худо хоҳласа, бу йил албатта ўйнайман. Келгуси йили эса билмадим...



- Сиз тажрибали ҳужумчисиз. Шу ёшда ҳужумчилар учун голлар киритиш анча мушкул бўлса керак? Бу борада ўзингиз нима деган бўлардингиз?
- Бугунги кунда футбол тактик жиҳатдан анча кучайиб кетди. Кўплаб жамоалар ҳимояда жуда уюшқоқлик билан ҳаракат қилмоқдалар. Шу сабаб йилдан-йилга ўтиб боргани сайин ҳужумчилар учун голлар киритиш тобора қийинлашиб бормоқда. Масалан, авваллари Қозоғистонда дастлабки мавсумда 22 та гол урган бўлсам, кейинги йилларда самарадорлигим пастлаб бораверган. 18, 15 ва 14 та гол киритган пайтларим ҳам бўлган. Бошқача айтганда, футбол ўсишда давом этмоқда. Бу ўйиннинг барча жабҳаларида кўзга ташланяпти. Ҳимоячилар ҳам ўз ўринларида яхши ҳаракат қилаётганлари боис, ҳужумчилар учун гол киритиш тобора қийинлашиб бормоқда. Агар эътибор бериб кузатаётган бўлсангиз, бугунги кунда фақат ҳужумчиларгина эмас, балки ярим ҳимоячи ва ҳимоячилар ҳам гол киритмоқдалар. Ҳатто дарвозабонлар гол киритган ҳолатларга гувоҳ бўляпмиз. Футболда ҳар томонлама ривожланиш кузатилмоқда. Нима десам экан, футболчи учун тўп сураётган жамоасининг ғалаба қозониши бошқа масалалардан кўра муҳимроқ. Асосийси, ўйинчи жамоасига фойда келтирса бўлгани. 

- Юқорида ҳам айтиб ўтганимдек, ўйинингизни имкон қадар мунтазам равишда кузатиб бораман. Бутун фаолиятингизни оладиган бўлсак, унинг кўп қисмини Қозоғистон чемпионатида ўтказгансиз. У юртда жуда яхши ўйнагансиз ва сиз учун катта ўрин тутади. Очиғини айтганда, Ўзбекистон чемпионатига нисбатан у ерда яхшироқ тўп сургансиз. Бунинг сабабини қандай изоҳлаган бўлардингиз?

- Бунинг сабаби нимада эканлигини қандай тушунтирсам экан? Фаолиятимни шу ерда бошлаганимда ҳали жуда ёш эдим. Кейинчалик Россияга кетдим, у ердан Қозоғистонга келган пайтимда анча шаклланган футболчига айлангандим. Айнан фаолиятимнинг ўша йилларида яхши ўйин кўрсатдим, бир қанча соврин ва унвонларга эга чиқдим. Агар яхши эсласангиз, кейинчалик Ўзбекистонга қайтган маҳалимда ҳам анча яхши тўп сурганман. “Қурувчи” (ҳозирги “Бунёдкор”) сафида Осиё Чемпионлар лигасида 5 та гол ургандим. Кейинчалик ёдингизда бўлса, терма жамоа сафида Иорданияга қарши ўйинда жароҳат олгандим. Кейин соғайиб майдонга қайтганимдан кўп ўтмай тиззамдаги пайларимни шикастлаб олгандим. Шунинг эвазига фаолиятимдаги ўша давр асосан жароҳатдан тикланишга сарфланган. Кейин яна кетиб қолгандим. Қозоғистондаги бу сафарги фаолиятим ҳам олдингисига нисбатан ёмон кечмаган. Кўриб турганингиздек, яна Ўзбекистонга қайтдим. 

- Юқоридаги фикримга исбот тариқасида шуни айтишим мумкинки, Қозоғистон чемпионатида ўйнаб юрган пайтингизда тўрт марта энг яхши тўпурар бўлгансиз. Адашмасам, Қозоқ футболида икки марта энг яхши ўйинчи деб топилгансиз. Шунинг эвазига бўлса керак, Қозоғистонда ҳурматингиз жуда юқори. Аксига олиб Ўзбекистонда бундай натижа кўрсата олмадингиз. Нима, қозоқ биринчилигида бизга нисбатан голлар киритиш осонроқми?

- Нима десам экан... Эҳтимол, ўшанда воқеалар ривожи мен учун жуда кўнгилдагидек кечган бўлса керак. Узр, бу саволингизга тайинли жавоб бера олмасам керак. Футболда шундай ҳолатлар ҳам учраб туради: ўйинчи бир жамоада зўр кўриниши, бошқасига ўтган пайтда эса олдинги даражада ўйнай олмаслиги мумкин. Эсингизда бўлса, Ўзбекистон чемпионатида ўйнаб юрган кезларимда ҳам мавсум давомида 22 та гол киритган пайтим бўлган. Бу чамамда, 1999 ёки 2000 йилда кузатилганди. Ўшанда Жаъфар Ирисметов 45 та гол киритганди. У мендан икки баробар кўп гол урган. Агар ўшанда Ирисметов бунчалик кўп гол киритмаганида балки чемпионатдаги энг яхши тўпурар мен бўлармидим... Охирги йилларда чемпионатимиздаги тўпурарлар қанча гол киритаётганларини унча яхши билмайман. Мавсум давомида энг яхши ҳужумчи 15-16 та гол киритяпти шекилли, тўғрими? Бундан кўриниб турибдики, футбол ўсишда давом этмоқда. Ҳозирда ҳужумчиларга голлар киритиш осон эмас. Энди рақиб жамоалар ҳимояда яхши ҳаракат қилмоқдалар. Шунинг эвазига учрашувлар чоғида йирик ҳисоблар камдан-кам қайд этилмоқда. 



- Улуғбек ака, Қозоғистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам ишқибозларингиз кўп. Футболчи сифатида анча нарсаларга эришдингиз. Қанчалик қийин бўлмасин энди фаолиятингизнинг охирги йилларини ўтказмоқдасиз. Футболни тамомлаганингиздан сўнг худди ўйинчилик чоғингиздаги каби ишқибозларингизнинг ўзингизга нисбатан бўлган муносабатини ўзгартирмасдан сақлаб қолиш учун нима қилган бўлардингиз?
- Фаолиятимни тугатганимдан сўнг ўзбек футболига фойда келтирсам дейман. Футболимизнинг янада ривожланиши, жамоаларимизнинг натижалари яхшиланиши учун қўлимдан келган ёрдамни беришни истайман. Умуман айтганда, фаолиятимни тамомлаганимдан кейин ҳам футболда қолмоқчиман. 

- Адашмасам, анча йиллар олдин “Бухоро” таркибида “Темирйўлчи”га (ҳозирги “Қўқон-1912”) қарши баҳсда олтита гол ургандингиз. Ўша ўйин эсингиздами? Қўқонда ўйнаган ҳолда мезбонлар устидан 6:1 ҳисобида зафар қучгандинглар. Улуғбек ака, буни фантастикага қиёслаш мумкин. Ахир бир ўйинчи учрашув давомида олтита гол киритмоқда!

- Агар шу воқеа юз берган бўлса, энди бу фантастика эмас, бу факт. Ўша ўйинни яхши эслайман. Учрашув чоғида ҳаммаси мен учун кўнгилдагидек кечгани кечагидек ёдимда. Рақиб дарвозаси томон берган ҳар бир зарбам аниқ мўлжалга етиб борганди. Ваҳоланки, бир ўйинда шунча гол киритишим мумкинлигини ўзим ҳам ўйламагандим. Билмадим, бугунги кунда бирор-бир ўйинчи ўша натижани такрорлай олганмикин? Аммо ҳозир олтита гол тугул, ўйин чоғида битта тўп киритиш ҳам ўзига хос натижа ҳисобланмоқда. Шундай кўрсатгич қайд этганимни эслаш ёқимли. Аммо бу фақат менинг натижам эмас. Ахир футбол спортнинг жамоавий турларидан бири ҳисобланади. Шерикларимнинг ёрдамисиз бунга эриша олмасдим. Тўғри эмасми? Учрашув чоғида футболчига майдондаги шериклари катта ёрдам берадилар. Боз устига мураббийлар штаби, шифокорлар ва жамоадаги бошқа ходимларнинг кўмаги уларникидан кам бўлмайди.

- Ўша натижангиздан кейин ўзингиз ҳам нафақат Ўзбекистон, балки бошқа чемпионатларда шундай ишни амалга ошира олган ижрочиларни кузатиб бордингизми? Бир ўйинда олтита гол киритиш – бу жуда машаққатли иш ҳисобланади. Айтмоқчиманки, шундай натижаларни кузатиб борасизми? Ўйлайманки, сиз Ўзбекистонда бир учрашувда олтита гол киритган ягона футболчи бўлсангиз керак?

- Нима десам экан, буни мунтазам равишда кузатиб бормайман. Албатта, футбол янгиликларидан хабардор бўлиб тураман. Агар шунга ўхшаш воқеа қайд этилган бўлса, унга эътибор қаратаман. Менимча, қайсидир чемпионатда бир ўйинда ҳужумчининг 8 ёки 9 та гол киритган пайти ҳам бўлган. Лекин аниқ қайси биринчиликда кузатилгани эсимда йўқ.

- Барибир Қўқондаги ўша беллашув фаолиятингизда энг ёқимли хотира бўлиб қолганми ёки бошқа ўйинлар ҳам борми?

- Фаолиятимда эслаш ёқимли бўлган ўйинлар албатта учрайди. Масалан, Эрондаги беллашувни олайлик, ўшанда терма жамоамиз кучли рақиб устидан ғалаба қозониб қайтган ва ўйин тақдирини ҳал этган ягона голни айнан мен киритгандим. Ўшанда бу ютуқдан сўнг жаҳон чемпионатига бориш имкониятимизни 99 фоизга етказдик, деган тўхтамга келгандим. Аммо аксига олиб якуний паллада ҳаммаси салбий кўриниш олганди. Албатта, бу жуда алам қиладиган воқеа бўлган. Ваҳоланки, жаҳон чемпионатига боришимиз учун атиги бир қадам қолганди холос. Шунингдек, Осиё Чемпионлар лигасида ярим финалда ўйнаганмиз. Ўшанда “Қурувчи” “Сепаҳон” билан тўқнаш келганди. Қозоғистонда ҳам эслаш ёқимли бўлган бир қатор учрашувлар кузатилган. Умуман, эслашга арзигулик бундай учрашувлар талайгина. Аҳамиятлиси, ўша баҳсларда голлар киритишга муваффақ бўлганман. Масалан, Қатардаги Осиё Кубоги чорак финалида Иорданияга қарши беллашувда дублга эришгандим. 



- 36 ёшингизда ҳам жамоалардан муносиб таклиф олишингиз мумкинлигига ишонасизми?

- Жуда қийин савол бердингиз. Ҳали футбол ўйнашда давом этаман. Шу ёшимда ҳам голлар киритиб ўзим ўйнайдиган жамоага фойда келтира олишимга ишонаман. Ҳа, жавоб бериш жуда қийин бўлган савол билан мурожаат қилдингиз. Муносиб таклиф олишдан умид қилиб қоламан.  

- Барибир бир кун келиб фаолиятингизни якунлайсиз. Мени қизиқтираётган нарса шуки, бутсаларингизни михга илганингиздан сўнг қандай иш билан шуғулланмоқчисиз? Одатда футболчи фаолиятини тугатганидан сўнг мураббийликка ўтади ёки ҳакам ва агент сифатида ўзини синаб кўради. Бу борада ҳозирдан қандайдир режа тузиб қўйдингизми?
- Йўқ, ҳозирча бу масалада ўйлаб кўрмадим. Аммо бундан кейин ҳам футболда қолиш ҳақида албатта ўйлайман. Ёш авлодга ўз тажрибамдан келиб чиққан ҳолда ёрдам беришни истайман. Аввало фаолиятимни тугатганимдан кейин ҳам футболда қолмоқчиман. Лекин бу саволингиз ҳам анча оғир. Унга жўяли жавоб бериш амримаҳол. 

- Фаолиятингиз давомида кўплаб клубларда тўп сургансиз. Айтингчи, ўйинлардан кейин бошқалар билан футболкаларни алмаштириш одатингиз бормиди? Агар шундай қилган бўлсангиз, сизда қайси ўйинчиларнинг футболкалари бор?
- Футболчилар ўйин чоғида бир-бирига қарши турсалар-да, ундан кейинги муносабатлари дўстона бўлади. Улар учун шундай беллашувларни эслаш ёқимли. Одатда кўпчилик эсдалик сифатида ўйиндан кейин алмаштирган футболкаларни йиғади. Мен ҳам имконият туғилган пайтда шундай қилардим. Камтарона коллекциямда бир нечта футболкалар жой олган, албатта. Адашмасам, бундай футболкалар сони 10 тача бўлса керак. 

- Аксарият ишқибозлар терма жамоамизда яхши ҳужумчилар йўқлиги ҳақида гапирадилар. Шундай гапларга қўшиласизми?
- Ҳар кимнинг ўз фикри бўлади. Менинг бу борадаги фикрим шундай: терма жамоа таркибига муносиб ҳужумчилар жалб этилган. Албатта, ҳар кимга бирдек ёқишнинг иложи йўқ. Аммо терма жамоага жалб этилганларни ёмонлаш ҳам тўғри эмас. Аксинча, уларни қўллаб-қувватлаш даркор. Ишқибозлардан бундан кейин ҳам терма жамоамизни олқишлаб туришларини сўрайман.  


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика