Latest news

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  1 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  84 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

Улуғбек Бақоев: "Бугунги ғалабада дарвозабон маҳорати ва йигитлардаги кучли хоҳиш муҳим роль ўйнади" News

Улуғбек Бақоев: "Бугунги ғалабада дарвозабон маҳорати ва йигитлардаги кучли хоҳиш муҳим роль ўйнади"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Суғдиёна" - "Локомотив"(2:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.

"Тўғрисини айтсам ўйиндан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Оғир ўйин бўлди. Нима бўлганини тушунмадим. Иккита тезкор гол урдик. Кейин дарвозамиз олдида рақибга ҳавфли вазият яратиш учун имконият бериб қўйдик. Бугунги ғалабада дарвозабон маҳорати ва йигитлардаги кучли хоҳиш муҳим роль ўйнади. Бошқа изоҳга хожат йўқ",- дейди Бақоев.

- Бугуни дарвозага киритилган иккита тўп ҳам стандарт вазиятдан юзага келди. Лекин, комбинацион ҳужум уюштирилганини кўрмадик. Бу тактиками ва ёки ўйин давомида юз берган ҳолатми?

- "Локомотив" бизнинг кучли ва кучсиз томонларимизни яхши ўргангани кўриниб турибди. Футбол фақат комбинацион ўйиндан иборат эмас. Стандарт вазиятлар, турли схема ва тактикалар футболнинг бир қисми. Унда хатолар ҳам бўлиб туради. Футболчиларга бунақа топшириқ берилмаган эди. Футбол шуниси билан қизиқ. 

- Бугун икки ҳил бўлим гувоҳига айландик. Иккинчи бўлимга жамоа ҳисобни ушлаб қолиш мақсадида тушдими?

- 2:0 дан сўнг йигитларга зич ҳимояланиш кераклиги ҳақида кўрсатма бердик. Тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилдик. Нимадир ўхшади ёки ўхшамади. 

- Шоҳруз Норхоновда жароҳат борми?

- Унда коронавирус аниқланган. Ҳозирда ўзини ўзи изоляция қилган. Шу сабабли бугун ўйинда иштирок эта олмади. 

- Ушбу учрашувга кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Қўлга киритилган ғалабада мухлисларни ҳам ҳиссаси борми?

- Мухлисларсиз футбол футбол эмас. Биз ким учун ўйнаймиз, халқимиз ва мухлисларимиз учун. Мухлисларни келиши бизга ишонч берди. Мухлисларсиз расмий ўйин ўртоқлик учрашувига ўхшаб қолади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика