Latest news

22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  3 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  3 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  23 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  78 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  48 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11

Улуғбек Бақоев: "Абдуманнопов кетишни хоҳлади, Норхоновда кичик жароҳат бор" News

Улуғбек Бақоев: "Абдуманнопов кетишни хоҳлади, Норхоновда кичик жароҳат бор"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Мухлисларни иккинчи давра бошлангани билан табриклайман. Биринчи давранинг охирги туридаги 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин руҳий томонлама бугун ғалаба жуда муҳим эди. Нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Муҳими уч очкони қўлга киритиш эди. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман ва олдинга интилишда давом этамиз", - деди Улуғбек Бақоев.

- Кўпчилик Дониёр Абдуманноповнинг "Навбаҳор"га ўтиши ҳақида сўрамоқда?

- У билан суҳбатлашдик ва клубни алмаштиришни хоҳлади. Жамоамизга берган ёрдами учун раҳмат айтамиз ва янги клубида омад тилаймиз. Трансферлар футболнинг бир қисми, шу боис бу ерда ҳеч қандай сирли нарса йўқ.

- Бугун Шоҳруз Норхонов нега тушмади?

- Ўтган куни машғулотда оёғини бироз шикастлаб олди. Шу боис бугун майдонга туша олмади, унга тезроқ соғайиб майдонга қайтишини тилайман.

- Олдинда иккита муҳим ўйин кутиб турибди.

- "Пахтакор" амалдаги Ўзбекистон чемпиони. Шу боис рақиб кучли ва уларни ҳурмат қиламиз. Нафақат "Пахтакор"ни балки барча клубни ҳурмат қиламиз.






Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика