Latest news

12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  0 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  2 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  2 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  6 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  1 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  6 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  1 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0

Улуғбек Бакаев: "Ҳужумчилар муаммоси? Бунга 3 та сабабни келтирган бўлардим" News

Улуғбек Бакаев: "Ҳужумчилар муаммоси? Бунга 3 та сабабни келтирган бўлардим"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев фикрларини билдириб ўтди.

"Майдонда икки яхши жамоа тўқнаш келди. Ўзингиз кўрдингиз, биринчи бўлимда бир нечта вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда нимадир ўхшади ёки йўқ. Бу - футбол. Йигитларга борларини бергани учун раҳмат айтаман. Унутмаслик керакки, "Бухоро" барча учрашувларни сафарда ўтказмоқда. "Бунёдкор"да мезбон мақомида бўлсакда ўз майдонимиз эмас",- дейди Улуғбек Бакаев. 

- "Дўстлик" билан ўйинни ҳисобга олмаганда қолган учрашувларда жамоа гол уришга қийналмоқда. Бу шунчаки вазиятлардан фойдалана олмасликми ёки ҳужумчиларнинг савиясими?

- Футболчилар бугун биринчи бўлимнинг ўзида 3-4 та яхши вазиятлар яратишди. Ҳамма вазиятларда ҳам гол уришнинг иложи йўқ. 

- Ҳужумчилар муаммоси Про лигада ҳам бор. Суперлигада айтмаса ҳам бўлади. Вақтида ўзингиз ҳужумчи бўлгансиз. Бугунги форвардлар муаммосининг сабаби нимада? 

- Биринчидан дарвоза олдида вазиятларни голга айлантириш, ҳужумчилар устида кам ишланмоқда. Иккинчидан совуққонликнинг етишмаслиги. Учинчиси футболимиз ўсганлиги. Ўйинлар қизиқарли ўтмоқда. Жамоалар ҳимояланишни яхши ўрганишди. Айнан ҳимояланишда футболчиларнинг маҳорати ўсди дея оламан. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика