Latest news

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  6 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  2 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  37 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  33 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9

Уэльс – Дания ўйини олдидан: 1992 йилги Евро ғолиби бўлган Дания терма жамоаси футболчилари ҳозир нима билан банд? News

Уэльс – Дания ўйини олдидан: 1992 йилги Евро ғолиби бўлган Дания терма жамоаси футболчилари ҳозир нима билан банд?

Евро-1992 Даниясиз бошланиши мумкин эди: Рихард Мёллер-Нильсен шогирдлари саралашда Югославиядан кейин иккинчи ўринни эгаллаб, мавсум тугагач таътилга чиқишди.

Аммо Европа чемпионати бошланишидан бир неча кун олдин УЕФА Югославияни дисквалификация қилди, шу тариқа данияликлар зудлик билан тайёргарликни бошлашди. Дания термаси ўйинчилари Евро'га 11 кун қолганда ўқув-машғулот йиғинига йиғилишганда, Шмейхелнинг фикрича, улар семиз дангаса сув мушукларига ўхшарди. 

Данияликлар Швеция, Англия ва Франция билан гуруҳдан жой олишди. Бриан Лаудрупга кўра, жамоанинг учта мағлубиятидан бошқа ҳар қандай натижаси сенсация бўлиши кутилган. 

Аммо мураббийнинг ишончи юқори эди: Нильсен аксарият ёшлар таркибидаги футболчиларни танир эди ва уларнинг кучли ҳамда кучсиз томонларини жуда яхши биларди. Ушбу тажриба кўплаб футболчилар ўзларини намоён этишларида ҳам катта кўмак бўлиб хизмат қилди.

Дарҳақиқат, Бриан Лаудруп ҳам таркибда бўлмаслиги мумкин эди. Чунки у ва акаси Микаэль мураббий билан жанжаллашиб қолганди, бироқ Бриан 1992 йилнинг баҳорида сафга қайтган, Микаэль эса йўқ.

Дания турнирни Англияга қарши зерикарли дурангдан (0:0) бошлади, иккинчи ўйинда Швецияга ютқазди (0:1) ва яна таътилга қайтишга тайёрланди – аммо жамоа Францияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Дания ярим финалда Нидерландия билан тўқнаш келиб, пенальтилар сериясида барча 5 та имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда ғолиб чиқди – рақиб сафида Ван Бастен жамоасига панд берди.

Даниянинг олдинги рақиблари сингари немислар ҳам финалда қозонилажак ғалабага ишонишди – аммо биринчи бўлим бошида Йон Йенсен гол урди. иккинчи бўлим охирида Ким Вильфорт ҳисобни оширди – 2:0!  Дания умуман қатнашмаслиги лозим бўлган турнирнинг олтин медалини олди! Даҳшат! 

Хўш, тўққизинчи Европа чемпионати ғолиби ҳисобланмиш Евро-1992 қаҳрамонлари ҳозир қаерда?

Петер Шмейхель

Ўшанда – 28 ёш, "Манчестер Юнайтед" дарвозабони;

Ҳозир – 57 ёш, телебошловчи, эксперт.

Кент Нильсен

Ўшанда – 30 ёш, "Орхус" ҳимоячиси;

Ҳозир – 59 ёш, "Силькеборг" бош мураббийи. 

Йон Сивебек 

Ўшанда – 30 ёш, "Монако" ҳимоячиси;

Ҳозир – 59 ёш, футбол агентлиги эгаси.

Ларс Ольсен

Ўшанда – 31 ёш, "Трабзонспор" ҳимоячиси;

Ҳозир – 60 ёш, 2011 йилдан 2019 йилгача Фарер ороллари терма жамоасини бошқарган, шундан сўнг маълум муддат "Эсбьерг" клубига устозлик қилган.

Хенрик Андерсен

Ўшанда – 27 ёш, "Кёльн" ҳимоячиси;

Ҳозир – 56 ёш, 2020 йилнинг ёзигача "Андерлехт" скаути.

Ким Кристофте

Ўшанда – 31 ёш, "Брондбю" ҳимоячиси;

Ҳозир – 60 ёш, профессионал покер ўйинчиси.

Торбен Пехник

Ўшанда – 29 ёш, "Б-1903" ҳимоячиси;

Ҳозир – 58 ёш, фахрий футболчи.

Клаус Кристиансен

Ўшанда – 24 ёш, "Лонгбю" ҳимоячиси;

Ҳозир – 53 ёш, спорт брендида савдо бўлими бошқарувчиси.

Йон Йенсен

Ўшанда – 27 ёш, "Брондбю" ярим ҳимоячиси;

Ҳозир – 56 ёш, "Арсенал" скаути.

Хенрик Ларсен

Ўшанда – 26 ёш, "Лонгбю" ярим ҳимоячиси;

Ҳозир – 55 ёш, 2020 йилнинг сентябригача "Грасроддерне" клубида бош мураббий ассистенти бўлиб ишлаган.

Ким Вильфорт

Ўшанда – 29 ёш, "Брондбю" ярим ҳимоячиси;

Ҳозир – 58 ёш, "Брондбю" ёшлар жамоаси асосий маъмури.

Флемминг Поульсен

Ўшанда – 25 ёш, "Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси;

Ҳозир – 54 ёш, "Орхус" U-19 жамоасида ҳужумчилар мураббийи.

Бриан Лаудруп

Ўшанда – 23 ёш, "Бавария" ҳужумчиси;

Ҳозир – 52 ёш, футбол академияси эгаси.

Ларс Эльструп

Ўшанда – 29 ёш, "Оденсе" ҳужумчиси;

Ҳозир – 58 ёш, олтин медални сотиб юборгани ва айрим сенсацион чиқишлари орқали қораланади, касал ва Виссенберге шаҳрида ёлғиз яшайди.

Торбен Франк

Ўшанда – 23 ёш, "Лонгбю" ҳужумчиси;

Ҳозир – 53 ёш, "Coop Danmark" чакана савдо компаниясида логист.

Бент Кристенсен

Ўшанда – 25 ёш, "Шальке" ҳужумчиси;

Ҳозир – 54 ёш, "Брондбю" U-19 мураббийи.

Рихард Мёллер-Нильсен

Ўшанда – 54 ёш, бош мураббий;

У 2014 йилда мия шишини олиб ташлаш бўйича муваффақиятсиз операциядан сўнг вафот этган.

Амалдаги Дания терма жамоаси Европа чемпионатидаги юришини давом эттирадими ёки йўқ, бугун билиб оламиз. Соат 21:00 да бошланувчи Уэльсга қарши ўйинни асло ўтказиб юборманг!  

Шерзод Нурматов

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика