Latest news

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  3 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  29 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  1 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  47 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" News

U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"

U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичи олдидан "D" гуруҳи бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Барчани мусобақа бошлангани билан табриклайман. Ҳаммага омад тилайман. Мезбонлик учун Қатар давлатига раҳмат айтаман. Бизда жароҳат олган футболчилар йўқ, мусобақага тайёрмиз, тайёргарлигимиз режа бўйича кетмоқда", - деб гап бошлади Тимур Кападзе.




- Ўзбекистон аввалги мусобақаларда жуда ажойиб натижаларга эришган. Чемпион бўлган, вице-чемпион бўлган. Бу йилги мусобақада футболчиларнинг имкониятига қандай баҳо берасиз?
- Албатта турнирда ўз олдимизга катта мақсад қўйганмиз. Узоқ вақтдан буён ушбу мусобақага тайёргарлик кўряпмиз. Юқори мақсад сари ҳаракат қиламиз, йигитларнинг иқтидори ҳам, маҳорати ҳам етарли даражада деб ўйлайман.




- Эртанги рақиб – Малайзия ҳақида нима дея оласиз?

- Эртага мусобақадаги илк учрашувимизни ўтказамиз. Гуруҳдаги ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Ҳар бир жамоа ўзига яраша кучли. Биз ўз мақсадимизни бажаришга ҳаракат қиламиз, бу ерда осон ўйин бўлмайди. Шу боис барчаси майдонда ҳал бўлади.




- Мусобақанинг илк ўйинида 3 очко жуда муҳим ҳисобланади. Эртанги баҳсдан олдин йигитларда мотивация етарлими?

- Албатта, фақат биз учун эмас барча жамоалар учун стартни ғалаба билан бошлаш муҳим. Алоҳида мотивациянинг кераги йўқ. Бу биз учун биринчи мусобақа эмас, тажрибамиз бор. Ҳар бир баҳс муҳим, айниқса биринчиси.



Маълумот учун, Ўзбекистон - Малайзия учрашуви эртага, 17 апрель куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади. 



Uzbekistan U23

AFC U23 Asian Cup Grp. D . Round 1

17/04/2024, 19:00

0
:
2
Finished

Malaysia U23

45'
90'

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика