Latest news

15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  0 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  3 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10

U-23 Осиё кубоги. Австралия бош мураббийи: "Туркманистоннинг бу босқичга етиб келиши ҳеч қандай сюрприз эмас, чунки..." News

U-23 Осиё кубоги. Австралия бош мураббийи: "Туркманистоннинг бу босқичга етиб келиши ҳеч қандай сюрприз эмас, чунки..."

Эртага U-23 Осиё кубогининг чорак финал баҳслари бўлиб ўтади.

Австралия ва Туркманистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб Австралия терма жамоаси бош мураббийи Тревор Морган ҳамда футболчи Лачлан Брук иштирок этишди.

- Гуруҳ босқичи якунига етди, баҳслар ҳақида фикрингиз?
- Айнан бир нарсани айта олмайман, аммо бизнинг жамоа ўйиндан-ўйинга ўсаётганини кўришдан хурсандмиз ва биз эртанги ўйини сабрсизлик билан кутмоқдамиз.




- Эртанги баҳсга жамоангизнинг тайёргарлиги қандай бўлди?
- Кайфиятимиз аъло даражада. Бизининг жамоа фақат қобилиятли футболчилар йиғилган ва улар бир жамоа бўлиб яхши вақт ўтказишмоқда. Яхши тайёргарлик кўрдик. ОФК ва мезбон Ўзбекистон бу мусобақа ҳамда шароитларни аъло даражада қилиб беришди. Бу ердалигимиздан хурсандмиз ва бу ерда мазза қиляпмиз.

- Эртанги рақиб Туркманистон жамоаси ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлаша оласизми?
- Бу жамоага нисбатан ҳурматим чексиз. Чунки бу жамоа гуруҳидаги юқори даражадаги жамоаларга қарши ажойиб натижаларни қўлга киритди аммо биз бу ўйинга яхши тайёргарлик билан етиб келдик. Биз бу баҳсда ғалаба қозонишни мақсад қилдикми, демак бу мақсадимизга эришамиз.




- Туркманистон терма жамоасининг бу босқичга етиб келгани сиз учун сюрприз бўлмадими?
- Туркманистоннинг бу босқичга етиб келиши ҳеч қандай сюрприз эмас, чунки бундай катта мусобақада кучсиз жамоалар иштирок этмайди ва шу билан биргаликда жамоалар ўйиндан-ўйинга кучайиб боришади.

- Футболчига савол: Чорак финалга тайёргарлик қандай кечди?
Лачлан Брук: - Тикланиш учун диета қилдик чунки эртанги баҳс олдидан зарарли нарсани еб қўймаслик биз учун жуда муҳим. Чорак финал баҳси олдидан биз бу учрашувга жиддий ёндашиб бор фикримизни бир жойга жамлаймиз. 



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика