Latest news

21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  0 21:16ОЧЛ2. Барчаси "Андижон" учун: "Аркадағ" ва "Ал Аҳли" Ашхободда дуранг қайд этишди  0 21:00ОЧЛ-2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон" (матнли трансляция)  20 20:51Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида киядиган либосини тақдим этди  4 20:29ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон". Бошланғич таркиблар аниқ!  16 19:55U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади  191 19:3320 ёшгача бўлган дунёдаги энг қиммат футболчининг нархи 349,6 млн евро экан  9 19:00Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлади, лига ғолиби кейинги турда аниқланади  2 18:42Криштиану Роналду: "Арсенал"ни рақиб сифатида қабул қилмайман, улар ғалаба қозонса хурсанд бўламан"  32 16:5823 ёшли дарвозабон, ОКМКни ютган мураббий ва футболчи, "Бунёдкор"га супергол урган ҳимоячи — Суперлигада 27-турнинг энг яхшилари  2 16:44Хебай, Марушич, Холдорхонов, Алижонов... Суперлига 27-тур рамзий терма жамоаси  2 15:50Криштиану Роналду Жоржина билан тўйи қачон бўлишини эълон қилди  27 15:04Қурол билан таҳдид қилинган АПЛ футболчиси кимлиги маълум бўлди  0 14:36Ўзбекистон U-15 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши асосий таркиби маълум  2 13:51Слот: "Каттароқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди"  15

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон Эронга мағлуб бўлди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади News

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон Эронга мағлуб бўлди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади

Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогининг гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини ўтказди.

U-20 Осиё кубоги. Гуруҳ босқичи. 3-тур

Ўзбекистон - Эрон 1:2 (ТУГАДИ)

Ҳакамлар: Заид Тамер Моҳаммед, Ҳайдер Абдулҳасан Али Убайдее, Ясер Сабеил Алмуршиди, Аҳмед Эиса Дарвиш

Комиссар: Язен Буҳари 

Назоратчи: Суреш Срвинисян

Гол: Юсеф Марзаеҳ 52, 0:1, Исмоил Голизода (пенальти) 66, 0:2, Муҳаммадали Ўринбоев (Асилбек Жумаев) 80, 1:2

Ўзбекистон: 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Саидхон Ҳамидов, 4.Ғиёсжон Ризақулом ( 3. Муҳаммадали Зоҳидов,57) , 5.Азизбек Тўлқинбеков (16. Муҳаммадали Реимов,69) 6.Равшан Ҳайруллаев (с), 7.Далер Тухсанов, 9.Саидумархон Саиднуруллаев (, 10. Муҳаммадали Ўринбоев, 69), 13.Беҳруз Жуматов, 17.Оллаберган Каримов (22. Асилбек Жумаев,57) 19.Рустамбек Фомин (15. Лазизбек Мирзаев, 69) 23.Абдуғафур Ҳайдаров.

Захира: 1. Максим Муркаев, 8. Амирбек Саидов11. Муроджон Комилов, 14. Озодбек Қурбонов, 18. Наримонжон Аҳмаджонов, 20. Дилшод Абдуллаев, 21. Самандар Муратбаев, 

Эрон:  1. Арша Шакоури, 2. Нима Андарз, 3. Ҳесам Нафари, 4. Алиреза Ҳомаеисфард, 6. Самир Ҳабобати (17. Моҳаммад Диндар,46), 7. Исмоил Голизода, 8. Амирмоҳаммад Разагиниа, 13. Али Ҳассани, 14. Аббас Ҳаризи (15. Мобин Денгҳан, 55), 20. Юусеф Марзаеҳ, 21. Аболфазл Мореди

Захира: 5. Эрфан Дарвиш, 9. Ягҳооб Баражеҳ, 10. Реза Ганди Пур, 11. Маҳан Садеги, 12. Армин Аббаси, 16. Аболфазл Замани,  18. Аболфазл Золеҳаеи, 19. Пуря Шаҳрабади, 22. Моҳаммад Гандоми.

Огоҳлантириш: Али Ҳассани (Эрон) 50, Арша Шакоури (Эрон) 83


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшди. 

89.  Босимни оширмоқдамиз.

85. ЗАРБА. Абдуғафур Ҳайдаров жарима майдончаси ичида жуда ва жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

83. ОГОҲЛАНТИРИШ. Эрон, Арша Шакоури 

82. ЗАРБА. Хайруллаевнинг зарбаси жуда кучли чиқди. 

80. ГОЛ. Ўйинга қайтдик. Захирадан майдонга тушган Муҳаммадали Ўринбоев жамоадоши Жумаевдан келган тўпни дарвозага аниқ йўллади. 

72. УУУХ. Ажойиб узатма. Тўп дарвоза устунига тегди. Туҳсанов вазият қаҳрамони бўлиши мумкин эди. 

69. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Саидумар Саиднуруллаев ўрнига Муҳаммадали Ўринбоев, Азизбек Тўлқинбеков ўрнига Муҳаммадали Реимов, Рустамбек Фомин ўрнига Лазизбек Мирзаев тушди. 

66. ГОЛ. Исмоил Голизода 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашмади, 0:2

65. ПЕНАЛЬТИ. Муҳаммадюсуф Собиров тўпга чиқиб келиб қайтаришда эронлик футболчига қўполлик ишлатди. Бошқа иложи ҳам қолмаганди. 

58. ЎЗГАРИШ. Ғиёсжон Ризақулов ўрнига Муҳаммадали Зоҳидов, Оллоберган Каримов ўрнига Асилбек Жумаев тушди. 

56. Эрондан яна бир хавфли юриш. Бахтимизга зарба ноаниқ. 

52. ГОЛ. Афсуски, ўйинда биринчи бўлиб Эрон гол урди. Юсеф Марзаеҳнинг кучли зарбасини Собиров қайтаришга қийналди. Тўп дарвозамиз тўридан жой олди. 

50. ОГОҲЛАНТИРИШ. Эрон, Али Ҳассани. 

46. ЎЗГАРИШ. Эрон Ҳабобати ўрнига Диндар тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

45. Биринчи бўлим якунланди. 

41. ЗАРБАА. Абдуғафур Ҳайдаров жарима майдончасига яқин жойда дарвозага зарба берди. Ноаниқ. 

38. СОБИРОООВ. Муҳаммадюсуф Собиров жамоамизни муқаррар голдан қутқариб қолди. Исмоил Голизода бирга бир вазиятда дарвозабонимиз билан дуэлга чиқиб борди. Бунда киперимиз ғолиб чиқди. 

36. Тўп назорати терма жамоамизда. 

30. Далер Туҳсанов жамоадошидан келган қулай узатмани дарвозага йўллай олмади. 

25. Бурчак зарбасидан сўнг Ҳайдаров боши билан дарвозага зарба беришга интилди. Рақиб ҳимоячиси муносиб қаршилик кўрсатди. 

20. ЗАРБА. Далер Туҳсанов узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди. Ноаниқ. 

18. ЗАРБА. Эронлик футболчининг узоқдан йўллаган зарбаси хавфли лекин ноаниқ кўриниш олди. 

10. Жамоалар эҳтиёткорликни йўқотмаяпти. 

5. Абдуғафур Ҳайдаров бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётганди. Ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Мадҳиямиз янгради. 

- Учрашув 16:30да старт олади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика