Latest news

19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  19 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  7

U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади" News

U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"

Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги қитъа турнирида юришини бошлайди.

Амалдаги чемпионлар дастлабки учрашувни Яманга қарши ўтказишади. Биз мазкур ўйин олдидан ёшлар билан ишлаш бўйича тажрибали мураббий Жамолиддин Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Мазкур ёш тоифасидаги (2005-2006) футболчилар сиз учун бегона эмас, клубларда ва терма жамоада бирга ишлагансиз. Яъни бу авлодни жуда яхши биласиз. Шундай экан терма жамоамизнинг бу мусобақадаги иштирокидан кўпроқ нима кутяпсиз?

- Тўғри айтдингиз. 2005 йилда туғилган футболчилар менга бегона эмас. Уларнинг айримлари билан клубда, қолганлари билан Тошкент терма жамоасида ишлаганмиз. Умуман бу авлодда истеъдодлар кўп. Терма жамоа ўтган вақт мобайнида яхши шаклланди, тайёргарлик ҳам режа асосида ўтди. Аргентина каби яхши спарринг рақиблар билан учрашувлар ташкил қилинди. Шу сабабли терма жамоамиздан бемалол сифатли ўйин ва яхши натижа кутишимиз мумкин. Минимум вазифа Жаҳон чемпионати йўлланмаси бўлса, максимум вазифа албатта аввалги Осиё кубогидаги натижани такрорлаш ҳисобланади. Шахсан ўзим улардан ортга соврин билан қайтишларини кутмоқдаман.

- Терма жамоага 2006 йилларнинг қўшилгани рақобатни кучайтирди дея оламизми?

- Албатта. Сабаби 2006 йил футболчиларимиз барча босқичлардан ўтишди. Осиё кубоги, Жаҳон чемпионатларини кўришди. Ушбу омил жамоага қўл келиши аниқ. Яна таъкидлашим мумкинки, янги қон қўшиш соғлом рақобатни юзага келишига ёрдам беради. U-20 терма жамоамизда мана шу ҳолатни кузатдим.

-  Бундай мусобақаларда нима ҳал қилувчи рол ўйнайди? Жамоавий ўйин ёки индивидуал маҳорат? 

- Халқаро турнирларда жамоани ҳар томонлама тайёрлаш муҳим ҳисобланади. Ҳозирги кунда жамоалар бир-бирини яхши таҳлил қилмоқда. Индивидуал маҳорат эвазига ўйин қурсангиз рақиблар осон ўрганиб олади. Агар жамоангиз тактик ва жамоавий ўйин томонлама шаклланган бўлса, ҳар қандай ҳолатга тайёр бўла оласиз. 

- Энг кучли тарафимизни нимада кўряпсиз?

- Захира ўриндиғимиз кенглигини устун тарафимиз сифатида айтган бўлардим. Бундай захира билан ротациялар орқали узоққа бора оламиз. Имконият туғилганида жамоамизга катта мусобақа олдидан омад ёр бўлишини, юртимизга ёруғ юз билан қайтишларини тилаб қоламан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика