Latest news

23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  0 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  4 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  65 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  11 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2 21:16ОЧЛ2. Барчаси "Андижон" учун: "Аркадағ" ва "Ал Аҳли" Ашхободда дуранг қайд этишди  3 20:51Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида киядиган либосини тақдим этди  6 20:29ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон". Бошланғич таркиблар аниқ!  18 19:55U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади  193 19:3320 ёшгача бўлган дунёдаги энг қиммат футболчининг нархи 349,6 млн евро экан  10 19:00Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлади, лига ғолиби кейинги турда аниқланади  8 18:42Криштиану Роналду: "Арсенал"ни рақиб сифатида қабул қилмайман, улар ғалаба қозонса хурсанд бўламан"  38 16:5823 ёшли дарвозабон, ОКМКни ютган мураббий ва футболчи, "Бунёдкор"га супергол урган ҳимоячи — Суперлигада 27-турнинг энг яхшилари  2

U-20 Осиё кубоги. Анвар Ғофуров: "Яман билан ўйинда керакли натижа қилинди, бу босқичда осон рақиб кутиш хато" News

U-20 Осиё кубоги. Анвар Ғофуров: "Яман билан ўйинда керакли натижа қилинди, бу босқичда осон рақиб кутиш хато"

Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси қитъа турнири гуруҳ босқичининг иккинчи турида Индонезия билан куч синашади.

Бу ўйиндаги ғалаба вакилларимиз учун кейинги босқич эшикларини очади. Аввалги турдан аввал тажрибали ёшлар мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев мулоҳазаларини билдирган эди. Иккинчи тур учрашуви олдидан яна бир мутахассис Анвар Ғофуровнинг фикрларини тингладик. 

- Ёшлар терма жамоамизнинг Яманга қарши ўйини қандай таассурот қолдирди? Ҳавотирли кечган иккинчи бўлимчи?

- Аввалги турда биринчи ўйинимиз бўлишига қарамасдан жамоамиз яхши ҳаракат қилди ва чакки таассурот қолдиргани йўқ. Айниқса биринчи бўлимни айтиб ўтмоқчиман. Иккинчи бўлимда Яман терма жамоаси ўйинда ва ҳисобда ўзгариш қилишга ҳаракат қилди, бор имкониятини ишга солди. Натижада гол уриш учун имконият яратишни бошлади. Бизнинг жамоа эса аксинча ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Энг асосийси керакли натижа қўлга киритилди. 

- Биз оддий деб қараётган рақиблар ҳам муносиб қаршилик кўрсатмоқда. Жамоамиз ҳали бор салоҳиятини кўрсатгани йўқми?

- Албатта. Бу босқичда осон рақибни кутиш жуда нотўғри фикр. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак. Кўп мамлакатларда футбол йилдан-йилга ривожланмоқда. Замонавий футбол талаблари ҳам ошиб бормоқда. 

- Индонезия билан ўйиндан аввалгисидан фарқ қилишини кутишимиз мумкинми? 

- Биринчи турда ким қандай натижа кўрсатганига эътибор бермаслигимиз керак. Майдонга тушган ҳар бир футболчи ўзининг энг яхши ўйинини ва мураббийлар кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилиши зарур. Терма жамоамиз яхши футболчилардан шаклланган. Ўйлайманки, бугун улар яхши натижа кўрсатишади. 

- Футболчиларнинг илк турдаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз? Тўлқинбековнинг бошқа позицияда ўйнаётгани унинг имкониятларини чекламаяптими?

- Азиз Тўлқинбеков учун бу позиция бегона эмас. Азиз кўплаб ўйинларда айнан шу жойда тўп тепган ва яхши таассурот қолдирган. Шунинг учун ҳам мураббийлар унга ишонч билдиришмоқда. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика