U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон ишончли ўйин кўрсатиб, БААни мағлуб қилди ва ярим финалга йўлланма олди
14 apr 00:14
News


U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон ишончли ўйин кўрсатиб, БААни мағлуб қилди ва ярим финалга йўлланма олди
U-17 Осиё Кубоги, чорак финал
Ўзбекистон - БАА 3:1
Голлар: Асилбек Алиев (14, 36), Сайфиддин Содиқов (45+5-пен), Муҳаммад Бути (67).
Ўзбекистон - 21. Неъматуллоҳ Рустамжонов, 3. Муҳаммад Ҳакимов, 4. Мўминхон Баҳодирхонов, 6. Миразиз Абдукаримов, 7. Садриддин Ҳасанов (16. Азизбек Абдумўминов, 80), 10. Муҳаммад Хабибуллаев, 11. Сайфиддин Содиқов (13. Абдуллоҳ Фазлиддинов, 56), 15. Муҳаммадали Мусахонов, 18. Абубакр Шукуруллаев (22. Фариджон Абдуллаев, 46), 19. Азизбек Эримбетов (17. Жамшидбек Рустамов, 55), 20. Асилбек Алиев ( 9. Нурбек Сарсенбаев, 84).
Захирадагилар: 1. Иброҳим Шокиров, 12. Баҳодир Избосканов, 2. Ҳожиакбар Ботиралиев, 5. Амирхон Муродов, 8. Акбар Муҳаммадов,14. Беҳруз Саидмуродов, 23. Дилёрбек Маҳмуджонов.
БАА - 17. Муҳаммад Носир, 3. Аҳмад Икроми, 4. Обаид Омран, 6. Иброҳим Юсуф, 9. Майид Одил Ҳамис, 10. Файсал Муҳаммад (21. Абдалла Ҳатим, 90+3), 11. Муҳаммад Бути, 12. Фаҳад Ҳалил, 14. Ҳумайд Иброҳим (13. Солиҳ Исам, 75), 15. Жайден Адетиба (19. Муҳаммад ал-Фаласи, 67), 18. Али Ҳассан (2. Ҳоуд Солиҳ, 67).
Захирадагилар: 1. Майид Муҳаммад, 22. Саид ал-Рашиди, 5. Суҳайл ал-Нуби, 7. Муҳаммад Гамал, 8. Абдулла Рашид, 16. Ҳазаа Файсал, 20. Муҳаммад Салим, 23. Абдулла Меннад.
Огоҳлантириш: Обаид Омран (12), Муҳаммад Носир (45+3), Муҳаммад Ҳакимов (66), Миразиз Абдукаримов (90+7).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Ўзбекистон термаси ярим финалда!
90+8. Бутининг зарбаси ноаниқ кетди.
90+7. Жарима майдончамиз ёнгинасида фол ишлатилди. Жарима зарбаси.
90+6. Футболчиларимиз гол уришни исташмаяпти) рақиб жарима майдончаси ичида бир қанча паслар ўйнаб, зарба беришни пайсалга солишди.
90+5. Хабибуллаевга қарши рақиб ишлатган қўполлигидан кейин БАА дарвозаси томон жарима зарбаси берилганди. Рустамовнинг нуқтадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.
90+3. ЗАРБААААААА!! Хабибуллаевнинг зарбаси рақибга тегиб, майдонни тарк этди.
90+3. Турнирдан чиқиб кетиш арафасидаги БАА бош мураббийи имкон берилмаган футболчиларини майдонга туширмоқда.
90+2. ЗАРБААААААА!! Бутининг зарбасини Неъматжонов ушлаб олди.
Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.
88. Ҳамма голимизни биринчи бўлимда уриб қўйдикми дейман. Абдумўминов рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб бориб, зарба йўллаганди. Дарвозабондан сейв.
85. Сарсенбаев майдонга тушди. Ҳужумдаги кучни янгилаб оладиган вақт анча олдин келганди. Ҳозир босим рақиблар томонида.
82. Рустамов тўпни очиқчасига қизғанди. Тўртга уч вазиятга қолиб кетгандик. Рустамовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини посбон иккинчи уринишда ушлаб олди.
80. УХХХХХХХ!! Ҳамис яна бир бор дарвозамизга ҳавф солди. Унинг зарбаси дарвозамиз ёнгинасидан ўтиб кетди. Кейинчалик оффсайд ҳам қайд этилди.
79. ЗАРБАААААА!! Рустамовнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Дарвозабон бу паллада жамоасини аниқ қутқара олмасди.
77. Муҳаммад Хабибуллаев пенальти ишлашга ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ бош ҳакам ишонмади. Ўйин давом эттирилди.
75. Рақиблар анчагина қўшишди. Буни тушунган бош мураббийи ҳам ҳужумкор футболчиларни майдонга туширмоқда.
71. УХХХХХХ!!! Бутининг зарбасини Рустамжонов қийинчилик билан қайтарди. Йигитларимиз "эконом режим"ни тезроқ ўчиришлари керак.
69. Яна голга яқин келишди йигитлар. Қанотдан узатилган тўпни ҳимоячи бурчакка чиқариб юборди.
67. ГОЛ! Жаримадан рақиб ҳам чиройли гол урди. 1:3. Ҳисоб қисқарди. Ўйин ёниб кетмаслиги учун бирор вазиятдан фойдаланишимиз керак энди.
65. Хабибуллаевнинг зарбаси бироз секинлик қилди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.
Барибир араблар трансляциялари жуда зўр-да. Эмоциялар слоу-мошн (супер-секинлаштирилган лавҳалар) орқали жуда чиройли олиб чиқиб берилади.
62. Эҳҳҳҳееееее) Абдуллаевнинг қўпол хатоси иккинчи масала. БААнинг қарши ҳужумга ўтиши бироз кулгили бўлди. Тўртга икки вазият бўлганди, БААда имконият катта эди. Энг муҳим калит паси оффсайд пайтида оширилди, етмаганига Майид Одил Ҳамис тўпни тўхтатишда қўлини ҳам ишлатди.
60. ЗАРБАААААА!! Муҳаммад Хабибуллаевнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Тўртинчи голга жуда яқин эдик...
57. Алиев учинчи голни уриш учун қулай вазиятга чиқиб бораётганди. Асилбек ҳужумда бир ўзи қолиб кетди, ҳимоячилар ҳам тезда қайтишди. Шу орқали унга зарбага имконият қолдиришмади.
55. Термамизда бир қатор ўзгаришлар бўлди. БАА иккинчи бўлимда майдонда эканлигини секин-секин кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
52. Бурчакдан узатилган тўпни дарвозабонимиз уриб юборди. Иккинчи темпда узоқ масофадан Рустамжонов дарвозаси нишонга олинди. Неъматуллоҳ ўз ўрнида.
48. Ўйиндан узилиб қолиб, совиб қолган Рустамжонов дарвозасига берилган зарбани ушлаб қололмади. Бурчак зарбаси.
47. Иккинчи бўлимни ҳам ҳужум билан бошламоқдамиз. Қанотдан узатилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
- Бизникиларнинг майдонга қайтганига анча вақт бўлди. БАА эса ўйин бошидан бери майдонда кўриниш бергани йўқ)
ТАНАФФУС!
45+5. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Содиқов пенальтидан унумли фойдаланмоқда! Хет-трик иккинчи таймга қолди.
45+3 ПЕ-НАЛЬ-ТИИИИИ!!! Суперпасдан кейин Алиев рақиб посбони билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва дарвозабон фол ишлатишига мажбур қилди. Хет-трик кутамизми?
Тайм якуни арафаси воқеликларга бой ўтмаяпти.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
42. Вакилларимиздан яхши ҳужум. Муҳаммад Хабибуллаевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
39. Абдукаримов ҳамда Эримбетовнинг бошлари тўқнашиб кетди. Иккисида ҳам барчаси жойида.
Балки покерга ҳаракат қилармиз ;)
36. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Дубль керакми? Мана! Алиевдан дубль! Бизникиларга рақибнинг аҳамияти йўқ. Австралия-БАА бирлашган термасини олиб келмайсизларми)
33. Содиқов узоқ масофадан дарвозани нишонга олиб кўрди. Ноаниқ.
31. УХХХХХХ!! Ҳисобдаги фарқни оширишимиз мумкин эди. Хабибуллаевнинг пасидан кейин Ҳасанов яқин масофадан дарвозага ноаниқ зарба йўллади.
29. Сал қолди-я... Марказдан дарвозамиз томонга жуда чиройли пас йўлланди. Натижада Муҳаммад Бути посбонимиз билан бирга-бир ҳолатга чиқиб келди. Бироқ у зарбагача етиб бора олмади. Ҳимоячи ва дарвозабон бир бўлиб, тўпни олиб қўйди.
26. ЗАРБААААААААА!!! Асилбек Алиев чалқанча услубда дарвоза сари зарба йўллаганди. Ноаниқ кетди-да шу тўп...
25. УХХХХХХ!! Сайфиддин Содиқов тўп билан катта масофани босиб ўтди ва дарвозанинг ўнг бурчаги сари зарба йўллади. Дарвозабондан сейв.
24. Яна чиройли ҳужум ташкил қилинди. Кетма-кет паслардан кейин якуний зарбани берадиган ҳужумчимиз сирпаниб йиқилиб тушди. Шу орқали тўп рақибга ўтиб кетди.
22. Вакилларимиз тўп билан кўпроқ бўлиб туришибди. Бу яхши ҳолат.
20. ЭҲҲҲҲҲ... Термамиз чиройли ҳужум уюштирди. Шукуруллаевнинг якуний зарбаси ноаниқ кетди. Дастлабки 20 дақиқаликда тўлақонли устунлик бизникиларда.
18. Содиқовнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.
17. Рақиб футболчиси Муҳаммад Бути жамоамиздан Садриддин Ҳасановни ортдан чалиб йиқитди.
14. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! АЛИИИИИИИИЕЕЕЕЕЕЕЕВВВВВВВВВ!!! Жаримадан супергол кўрдик! Даҳшаааатттттт!!!
13. Биттада гол уриш учун унчалик қулай бўлмаган нуқта.
12. Жарима зарбаси, бизнинг фойдамизга. Рақибга эса сариқ.
11. Бурчакдан кейин тўп рақиб жарима майдончаси ичига оширилди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.
10. УХХХХХХХХ!!! Сайфиддин Содиқов рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кираётганида рақиби "подкат" орқали тўпни хавфни бартараф қилди. Бурчак зарбаси.
7. УХХХХХХХХХХХХ!! Садриддин Ҳасановнинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
4. Рақиблар ҳам ҳужумда кўриниш беришди. Зарба анчагина ноаниқ кўриниш олди. Шундай зарбалар кўпроқ бўлиб турсин)
2. УХХХХХХХХХ!!! Ҳисобни очишга жуда яқин келди йигитларимиз. Садриддин Ҳасанов бирга бир ҳолатда тўпни дарвозабоннинг қўлларига ташлаб бера қолди. Ҳечқиси йўқ, ҳали голлар уриб ташлаймиз.
1. Учрашувни тезкор ҳужум билан бошладик. Бироқ якунда Шукуруллаев орқали тўп майдондан ташқарига чиқиб кетди.
1. Ўйин старт олди. Ўзбекистонга омад ёр бўлсин!
- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Ўзбекистон - БАА учрашуви стартига оз вақт қолмоқда.
Similar news

Comments
1-0 олға ЎЗБЕКИСТОН ????????..
Кайфият 100 йигитларда..
Худо хохласа ЧЕМПИОН бўлишади. Ишонамиз.
PS: ~ Шунақа ўйинларимиз тугамаса деб кўрамизда...