Latest news

02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  17 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  23 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  1 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  22 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  125 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг аввалги мусобақалардаги натижалари қандай бўлган? Илк иштирокдан энг яхши натижагача News

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг аввалги мусобақалардаги натижалари қандай бўлган? Илк иштирокдан энг яхши натижагача

Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун Таиланддаги U-17 Осиё кубогида ўз юришларини бошлайди.


Ўзбекистонлик ўсмирларнинг Осиё кубогидаги иштирокларига назар 

Мустақилликка эришганимиздан буён Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қитъа мусобақасининг финал босқичида умумий ҳисобда 9 маротаба иштирок этган (1994, 1996, 2002, 2004, 2008, 2010, 2012, 2014, 2016). Бу борадаги илк қадамлар 1994 йилга бориб тақалади. Ўшанда турнир формати 10та терма жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этган, кейинги босқичга фақат 1,2 ўрин эгалари йўл олган. Ўзбекистонлик ўсмирлар "А" гуруҳида сўнгги ўринни олган. Бу борадаги биринчи яхши натижа 2002 йил қайд этилган, Дилшод Нуралиев устозлик қилган жамоамиз Осиё кубогини кучли тўртликда якунлаган. Жаҳон чемпионатига  эса ўша пайтда фақат 3та жамоага йўлланма берилган. 

2002 йил U-17 Осиё кубоги. БАА

"С" гуруҳи

Ўзбекистон - Япония 2:1

Ўзбекистон - Сурия 1:1

Ўзбекистон - Қатар 1:0

Чорак финал

БАА - Ўзбекистон 0:3

Ярим финал


Ўзбекистон -Жанубий Корея 0:4

Учинчи ўрин учун


Хитой - Ўзбекистон 1:0



2004 йил Ислом Аҳмедов устоз бўлган ўсмирларимиз гуруҳда қолиб кетишади. 2008 йил Тошкент илк маротаба ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогини қабул қилган. Роберт Гай бошчилик қилган терма жамоа мундиал йўлланмаси бериладиган чорак финал баҳсида Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб, эрта тугатишади. Рақиб сафидан Сон Хёнг Мин кейинчалик АПЛ даражасидаги футболчи бўлиб етишиб чиқди. 


2004 йил U-17 Осиё кубоги. Япония

"D" гуруҳи

Ўзбекистон - Бангладеш 1:1

Ироқ - Ўзбекистон 4:1

Ўзбекистон - Қатар 2:2


2008 йил U-16 Осиё кубоги. Ўзбекистон

"А" гуруҳи 

Сингапур - Ўзбекистон 0:7

Ўзбекистон - Эрон 1:2

Ўзбекистон - Бахрайн 2:0 

Чорак финал

Жанубий Корея - Ўзбекистон 3:0


2010 йил пойтахтимиз кетма-кет иккинчи бор U-16 Осиё кубогини ўзида қабул қилди. Бу футболимиз тарихидаги юз бераётган илк воқелик саналарди. Алексей Евстафеев шогирдлари уйда ўтган турнирнинг финалига қадар етиб борган, якуний паллада КХДР омади чиқиб қолганди. Ўсмирлар терма жамоамиз ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олган. Футболимиз ўзининг пикига чиққан пайтлар. 


2010 йил U-16 Осиё кубоги. Ўзбекистон. 

"А" гуруҳи

Ўзбекистон -  Индонезия 3:0

Иордания - Ўзбекистон 0:0

Ўзбекистон - Тожикистон 8:1

Чорак финал

Ўзбекистон - Сурия 2:1

Ярим финал 

Ўзбекистон - Австралия 2:1

Финал

Ўзбекистон - КХДР 0:2


2012 йил орадан 10 йил ўтиб муфаққият сари етаклаш яна Дилшод Нуралиевнинг чекига тушди. Эронда бўлиб ўтган U-16 Осиё кубогида терма жамоамизга тенг келадигани топилмади. Бу ҳозирча биз учун энг яхши натижа бўлиб турибди. Чунончи, кейинги 2 мусобақада вакилларимиз чорак финалдан ортга қайтишга мажбур бўлишгани ёдингизда бўлса керак. 2014 йил Александр Мочинов, 2016 йил Темур Олимхўжаев устоз сифатида мусобақага олиб борганди. Бирида Сурия, иккинчисида Ироққа мундиал чиптасини совға қилганмиз. 


2012 йил. Эрон 

"D" гуруҳи

Ўзбекистон - Ҳиндистон 3:2

Хитой - Ўзбекистон 1:1

Ўзбекистон - Сурия 0:1

Чорак финал

Жанубий Корея - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар серияси 3:5)

Ярим финал 

Эрон - Ўзбекистон 2:3

Финал 

Ўзбекистон - Япония 1:1 (пенальтилар серияси 3:1)

Таиланд 2014 йил ҳам U-17 Осиё кубогини ўзида ўтказган. Бу мусобақада Мочинов шогирдлари гуруҳда ажойиб ўйин ўтказганига қарамай, чорак финалда ёмғирли оқшомда Сурияга 2:5 ҳисобида мағлубиятга учраган. 


2014 йил Таиланд. 

"С" гуруҳи

Непал - Ўзбекистон 1:1

КХДР - Ўзбекистон 2:3

Ўзбекистон - Қувайт 4:2

Чорак финал

Ўзбекистон - Сурия 2:5

2016 йил. Ҳиндистон

"D" гуруҳи

Ўзбекистон - Таиланд 5:3

Яман - Ўзбекистон 0:1

КХДР - Ўзбекистон 1:3

Чорак финал 

Ироқ - Ўзбекистон 2:0



Жаҳон чемпионати уддалаб бўлмас вазифа эмас 

Бу ёш тоифасида биз 2 маротаба ЖЧга чиққанмиз. 1994 йиллар билан Алексей Евстафеев ва Дилшод Нуралиевнинг 1996 йиллари. Мексикадаги кичик мундиалда кучли саккизталикка кирган бўлсак, БАА мезбонлигидаги Жаҳон чемпионатида нимчорак финал сўнгги босқич вазифасини ўтаган. Эътиборли томони, 2013 йилги U-17 Жаҳон чемпионати ҳам сўнггиси ҳисобланади. Демак Жамолиддин Раҳматуллаев ва унинг шогирдларида 10 йил олдинги натижани такрорлаш талаб этилади. 24та мамлакат иштирок этадиган ЖЧ 10 ноябрь куни Перуда бошланади ва 2 декабрга қадар давом этади. Қуръа ташлаш маросими августга белгиланган. 


Ўзбекистоннинг U-16 Осиё кубогидаги тўпурарлари

Тимур Ҳакимов 5та гол 

Аббосбек Махсталиев 4та гол

Суҳроб Нуруллоев 3та гол

Расул Йўлдошев 3та гол

Жасурбек Ҳакимов 2та гол

Абдумуталлиб Абдуллаев, Александр Галеев, Оятуллахон Муҳитдинов, Максим Уткин 2та гол

Лутфулла Тўраев 2та гол

Акобир Тўраев 2та гол 


Муҳими футболчиларимиз юртимизга ёруғ юз билан қайтишсин. Олға Ўзбекистон!

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика