Latest news

11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи мартта Андижонда 6 та гол урди   0 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   5 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5

Тухель: “Европанинг энг кучли жамоасидан бирини мағлуб эта олдик” News

Тухель: “Европанинг энг кучли жамоасидан бирини мағлуб эта олдик”

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель Англия кубоги ярим финалида “Манчестер Сити” устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Мен жудаям бахтлиман, жамоа билан фахраланаман. Биз Европанинг энг кучли жамоасидан бири билан куч синашдик. Премьер лигада бу жамоа билан орамизда катта фарқ бор, аммо 90 дақиқа ичидан бу фарқни йўққа чиқариш имконияти бор эди. Биз биринчи бўлимда 35 дақиқа, иккнчисида ярим соат яхши ўйин ўтказдик. Ўйлашимча, ғалабага ҳақли эдик. Биз иккинчи голни уриб, ўйинни хотиржам якунлашимиз ҳам мумкин эди. Аммо буни амалга ошира олмадик ва сўнгги дақиқаларда анча қийналдик. Йигитлар қаҳрамонларча ҳимояланишди ва рақибга имкон беришмади. Бизга бу ғалаба жудаям керак эди. Ғолиб чиққанимиздан хурсандман. 

Премьер лигада биз билан “Сити” орасида фарқ жуда катта. Чунки улар чемпионатда ўта стабил ўйин кўрсатишмоқда. Алоҳида бир ўйинда эса ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Ишлашда давом этамиз. Мураббий сифатида жамоамнинг ҳаракатларидан мамнунман. Футболчиларнинг даражаси майдонда билиниб турибди. Мен ҳам бунда ўз вазифамни бажариб, уларни янада тараққий этишига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман”,  дея “Челси” устозининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика