Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  9 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

"Турон" – "Бунёдкор" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан ЎзФҲМ баёнот берди. Қанот ҳаками четлатилди News

"Турон" – "Бунёдкор" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан ЎзФҲМ баёнот берди. Қанот ҳаками четлатилди

Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон Cоcа Cоlа Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган “Турон” – “Бунёдкор” учрашувидаги 1-голда юзага келган баҳсли вазият Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра, учрашувнинг 5-дақиқасида “қалдирғочлар” ярим ҳимоячиси Фарҳод Ўткиров томонидан урилган голда ўйиндан ташқари ҳолат бўлгани қайд этилди.

Мазкур ҳолат ЎФА ҳакамлар қўмитаси томонидан атрофлича кўриб чиқилди. Юқорида келтирилган видеомаълумотлар қўмита вакилларига илова қилинди. Унга кўра, ушбу вазият VAR ҳакамлари томонидан кўриб чиқилган, бироқ офсайдни қайд этиш учун етарлича тасвирлар ва далиллар бўлмагани сабабли, VAR протоколи бўйича улар голни инобатга олишга мажбур бўлгани ойдинлашди. VAR ҳакамлари фақатгина МТРК узатган кадрлардан фойдалана олишини, "Mycujoo" томонидан суратга олинган тасвирлар эса уларга тақдим қилинмаслигини (техник томондан бунинг иложи йўқ) инобатга олсак, бу вазиятда VAR вакиллари ожиз қолган. Ваҳоланки, “Mycujoo”нинг тасвирида офсайдни илғаб олиш қийинчилик туғдирмас эди. Шу тариқа, ушбу далиллардан келиб чиққан ҳолда, ҳакамлар қўмитаси вакиллари VAR ҳакамларини айбсиз деб топди.

Шунингдек, ўйиннинг бу вазиятида назоратни қўлдан чиқаргани ва ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этмагани сабабли, учрашув ёрдамчи ҳаками Феруз Достонов айбдор деб топилди ва қўмита унга нисбатан Суперлига баҳсларидан 4 та ўйинга четлатиш ва қуйи лигага тушириш жазосини қўллади.

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика