Latest news

12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  0 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   2 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  1 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  4 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  7 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  5 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  8 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0

Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида! News

Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!

Тахминан 42 нафар ҳакам 1000 дан ортиқ ўйинларга пул тиккан. Улардан бири 18 0000 дан ортиқ "ставка"ни амалга оширган.

Суд органлари бу ҳакамларнинг молиявий операцияларини текширмоқда.

Туркия футбол федерацияси (ТФФва Истанбул прокуратураси 150 дан ортиқ профессионал ҳакамларга, жумладан, мамлакатнинг юқори дивизиони — Суперлиганинг 22 нафар расмий шахси бўйича алоҳида тергов бошлади.

Федерация томонидан ўтказилган ички ўрганишлар шуни кўрсатдики, профессионал лигалардаги амалдаги 571 нафар ҳакамдан 371 нафари пул тикиш ҳисобига эга ва 152 нафари қимор ўйинларида фаол иштирок этган, деб эълон қилди ТФФ президенти Иброҳим Ҳожиусмонўғли Истанбулдаги федерация бош қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида. 

Юқори мартабали ҳакамлар орасида 7 нафари бош ҳакам ва 15 нафари ён ҳакам эди.

"Биз ўз уйимизни тозалашдан бошладик. Туркия футболининг ҳам фахри, ҳам муаммоли соҳаси бўлган ҳакамлар ҳамжамияти бизнинг бошланғич нуқтамизга айланди", – деди Ҳожиусмонўғли.

Президентнинг сўзларига кўра, давлат идоралари ва профессионал таҳлилчилар билан ҳамкорликда тўпланган маълумотлар шуни кўрсатадики, пул тикиш фаолияти алоҳида ҳодисалардан тортиб, тизимли қимор ўйинларигача бўлган. 

"Бир ҳакам 18 227 марта пул тиккан. 10 нафар ҳакам 10 000 лирадан ошиқ "ставка" қилган ва 42 ҳакам 1000 дан ортиқ ўйинларга пул тиккан", – деди у.

ТФФ маълумотларига кўра, интизомий ишлар дарҳол бошланади. Ҳожиусмонўғли ҳакамлар федерация кўрсатмаларига мувофиқ интизомий жазога тортилишини айтди. 

Шунингдек, у тергов натижалари ФИФА ва УEФАга ҳам юборилишини маълум қилди.

Rating: +5   

Comments

   
28 oct 19:19:22
Уткир Набиев
Хар ёмони бир яхшиси булади.Бизни спортчилар Туркияга бромай куйгани яхши эканда, хакам бошкача харатда югуради, футболчилар бошка харакатда югурадиган булса, олдиндан маълум уйинни куришдан ёмони йук. Файзуллаев ва Шомуродов бошка томонларга кетгани яхши экан....
   
28 oct 12:59:19
Olmaliq.uz
Bu yil Turkiya chempionatini kuzatayotgan boʻlsam, hakamlari sal oʻzi bilganicha boshqarayotganga oʻxshaydi.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика