Latest news

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  0 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  8 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  72 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

ТОП-5. Энг қиммат трансфер бўлган ўзбекистонлик футболчилар News

ТОП-5. Энг қиммат трансфер бўлган ўзбекистонлик футболчилар

Хабарингиз бор, “Ростов” форварди Элдор Шомуродов “Женоа” аъзосига айланди.

Генуяликлар 25 ёшли футболчи учун бонуслар билан бирга 9 млн евро тўлайдиган бўлди. Шу тариқа, Шомуродов Ўзбекистон тарихида трансфер қилинган энг қиммат футболчига айланиб олди. Transfermarkt манбасига кўра, донликлар Элдорни 2017 йил “Бунёдкор”дан 300 минг еврога харид қилишганди ва бугунга келиб унинг трансферидан яхшигина маблағ ишлаб олишди. Албатта, унинг нархи кўтарилишига жамоада кўрсатган ёрқин ўйинлари ҳам сабаб бўлди.

Бунгача эса трансфер сотуви бўйича пешқадамлик Ўзбекистон МТЖ сардори Одил Аҳмедовга тегишли бўлган. 2017 йилнинг январида “Краснодар” Аҳмедовни 7 млн евро эвазига “Шанхай СИПГ”га қўйиб юборганди. Маълумот ўрнида, Одил 2011 йил "Пахтакор"дан юлдузларни йиғаётган "Анжи"га 1,7 млн, 2014 йил эса "Анжи"дан "Краснодар"га 4 млн евро евазига сотилган. Шу боис, унинг энг юқори трансфер суммаси рейтингга киритилди.

Кучли учликдан Сардор Рашидов ўрин эгаллади. У 2015 йил “Бунёдкор”дан Қатарнинг “Ал Жайиш” жамоасига 2 млн еврога трансфер бўлган. Сардор ҳозирда фаолиятини "Қатар СК"да давом эттирмоқда.

Энг қиммат трансфер бўлган ўзбекистонлик футболчилар

1. Элдор Шомуродов (25 ёш, ҳужумчи) – “Ростов” (Россия) = “Женоа” (Италия)

Трансфер суммаси: 9 млн евро

2020 йил амалга ошди

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 6,5 млн евро

2. Одил Аҳмедов (32 ёш, ярим ҳимоячи)– “Краснодар” (Россия) = “Шанхай СИПГ” (Хитой)

Трансфер суммаси: 7 млн евро

2017 йил амалга ошган

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 2,5 млн евро

Шунингдек, "Пахтакор"дан "Анжи"га (2011 йил, 1,7 млн евро), "Анжи"дан "Краснодар"га (2014, 4 млн)

3. Сардор Рашидов (29 ёш, вингер) – “Бунёдкор” = “Ал Жайиш" (Қатар)

Трансфер суммаси: 2 млн евро

2015 йил амалга ошган

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 900 минг евро

4. Сервер Жепаров (37 ёш, ярим ҳимоячи)  – “Сеул” (Ж.Корея) = “Ал Шабаб” (С.Арабистони)

Трансфер суммаси: 1,6 млн евро

2011 йил амалга ошган

Фаолиятини якунлаган

5. Игор Сергеев (27 ёш, ҳужумчи)  “Пахтакор” = “Ал Дафра” (БАА)

Трансфер суммаси: 1,5 млн евро

2018 йил амалга ошган

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 1,5 млн евро

5. Остон Ўрунов (19 ёш, ҳужумкор ярим ҳимоячи) – “Уфа” (Россия) = “Спартак” (Россия)

Трансфер суммаси: 1,5 млн евро

2020 йил амалга ошди

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 1,5 млн евро

ЕЧЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар

Европа Лигасида ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар


Элдор Акмурзаев тайёрлади 

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика