Томас Мюллер "Бавария"ни тарк этишини эълон қилди
		
		05 apr 20:04
        News	
	
				
				Томас Мюллер "Бавария"ни тарк этишини эълон қилди
Томас Мюллер жорий мавсум якунида "Бавария"ни тарк этишини эълон қилди.
			35 ёшли футболчи бўлажак клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида жамоа сафида ҳаракат қилишни режалаштирмоқда.
Мюллер ўз баёнотида жамоани тарк этиш қарори клубнинг у билан шартномани узайтирмаслик қарори билан боғлиқлигини таъкидлаган.
"Клуб мен билан келаси мавсум учун янги шартнома борасида келишиб олмасликка қарор қилди. Клуб ўз тамойилларига амал қилиши муҳим, гарчи бу менинг шахсий истакларимга мос келмаса ҳам. Клубнинг улар учун осон бўлмаган бу қарорига ҳурмат билан қарайман," - деб ёзди Мюллер ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Мюллер 2007 йилнинг 15 августида "Бавария"нинг асосий таркибида дебют қилган. У 12 марта Германия чемпиони бўлган.
            Link            :         
                    Source                : fcbayern.com
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	
            
                    Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
                    Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
                    Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
                    Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди
Comments