Latest news

17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  2 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  13 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  4

Тожикистоннинг 4 карра чемпиони "Андижон" ва "Сўғдиёна" собиқ футболчиларини трансфер қилди News

Тожикистоннинг 4 карра чемпиони "Андижон" ва "Сўғдиёна" собиқ футболчиларини трансфер қилди

Ўзбекистонлик 2 нафар футболчи Тожикистоннинг "Истаравшан" жамоаси аъзосига айланди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Гап "Пахтакор", "Қўқон-1912", "Андижон" ва "Бухоро"даги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш Суҳроб Бердиев ва "Сўғдиёна", "Металлург", "Қўқон-1912" ва "Хоразм" жамоалари шарафини ҳимоя қилган Абдужалил Маназаров ҳақида бормоқда.

34 ёшли вингер Суҳроб Бердиев 2024 йил "Бухоро" сафида 8 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урганди. 26 ёшли ярим ҳимоячи Абдужалил Маназаров эса "Хоразм" либосида 7 учрашув ўтказган эди.

Маълумот учун, "Истаравшан" таркибида бир қатор ўзбекистонлик футболчилар – Азамат Исроилов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Жаҳонгир Аҳмадов, Жавоҳир Расулов, Жамшид Ҳасанов ва Мўмин Мелиев ўйнайди. Бунгача жамоага бош мураббийлик қилган Нўъмон Ҳасанов яқинда истеъфога чиқарилганди. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика