Latest news

15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  0 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  10 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  8 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  6 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0

Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради News

Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради

Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Тожикистон футбол федерацияси таклифига биноан 19 ноябрь, сешанба куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида ишлайди.

Бош ҳакам сифатида 39 ёшли ФИФА рефериси Аҳрол Рисқуллаев фаолият юритади. Унга ФИФА рефериси ассистентлари – Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беришади. ФИФА рефериси, тожикистонлик Гулмуроди Саъдулло захира ҳаками этиб тайинланган. Рустам Абдуллоев ҳакамлар бригадаси ишини назорат қилса, Фаридун Аттоев ўйин комиссари бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 19 ноябрь, сешанба куни Душанбе шаҳридаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00 да бошланади.

Ўртоқлик учрашуви

Тожикистон – Афғонистон

19 ноябрь. Душанбе. "Марказий" стадиони. 18:00

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Гулмуроди Саъдулло

Назоратчи: Рустам Абдуллоев

Комиссар: Фаридун Аттоев

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика