Latest news

21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  0 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  0 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  9 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2

Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди News

Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди

Горан Стеванович бошчилигидаги Тожикистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби 31 март куни Ҳисорда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2027 саралаш турнирининг сўнгги тури доирасидаги Филиппин терма жамоасига қарши ўйин учун таркибни эълон қилди.

Бўлажак учрашувга тайёргарлик кўриш мақсадида терма жамоага 25 нафар футболчи – 3 нафар дарвозабон, 10 нафар ҳимоячи, 8 нафар ярим ҳимоячи ва 4 нафар ҳужумчи чақирилди. Ўйин учун якуний қайдномага 23 нафар ўйинчи киритилади.

Таркибдан Ўзбекистон Суперлигасида тўп тепадиган икки нафар футболчи – "Сўғдиёна" ҳимоячиси Зоир Жўрабоев ва "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Алишер Шукуров ҳам жой олган.

Эроннинг "Сепахон" клуби ҳимоячиси Ваҳдат Ханонов ўйин амалиёти йўқлиги сабабли Тожикистон терма жамоасига жалб этилмади, "Гол Гоҳар" ярим ҳимоячиси Амадони Камолов эса жароҳати туфайли бўлажак баҳсни ўтказиб юборади.

Миллий жамоанинг ўқув-машғулот йиғини 23 март куни Душанбеда бошланади.

Таъкидлаб ўтамиз, Осиё Кубоги-2027 саралаш турнирининг "А" гуруҳи олтинчи туридан ўрин олган Тожикистон ва Филиппин терма жамоалари ўртасидаги учрашув сешанба, 31 март куни Ҳисордаги Марказий стадионда бўлиб ўтади. Ўйин соат 19:00 да бошланади.

Тожикистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги-2027 саралаш турнири доирасидаги Филиппинга қарши ўйин учун таркиби:

Дарвозабонлар: Рустам Ятимов ("Ростов", Россия), Олег Баклов ("Туран Товуз", Озарбайжон), Далер Азизов ("Ҳосилот");

Ҳимоячилар: Зоир Жўрабоев ("Сўғдиёна", Ўзбекистон), Меҳрубон Каримов, Сайёди Ковусшо (иккаласи ҳам – "Равшан"), Аҳтам Назаров ("Вахш"), Манучеҳр Сафаров, Табрез Исломов, Содиқжон Қурбонов, Алижон Кароматуллозода (барчаси – "Истиқлол"), Фурқон Раҳимзода ("Ҳосилот"), Аҳмаджон Шоев ("Сардор");

Ярим ҳимоячилар: Парвизжон Умарбоев ("Локомотив", Болгария), Эҳсони Панжшанбе, Шервони Мабатшоев (иккаласи ҳам – "Теренгану", Малайзия), Алишер Шукуров ("Қизилқум", Ўзбекистон), Амирбек Жўрабоев, Муҳаммаджон Раҳимов (иккаласи ҳам – "Истиқлол"), Жовидон Хушвақтов ("Барқчи"), Жамшед Махсумов ("Равшан");

Ҳужумчилар: Шаҳром Самиев ("Ал-Карма", Ироқ), Шериддин Бобоев ("ПСМ Макассар", Индонезия), Рустам Соиров, Далер Шарипов (иккаласи ҳам – "Истиқлол").

Бош мураббий – Горан Стеванович (Сербия).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика