Latest news

02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  2 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  1 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  18 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  27 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  128 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14

Тожикистон бош мураббийи Петар Сегрт — "CAFA Nations Cup 2023”, Ўзбекистон ва гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида News

Тожикистон бош мураббийи Петар Сегрт — "CAFA Nations Cup 2023”, Ўзбекистон ва гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида

Тожикистон терма жамоаси "CAFA Nations Cup 2023” турнирига тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкентда олиб боряпти.

Петар Сегрт шогирдлари илк турда Туркманистон билан беллашади. Тайёргарлик жараёнлари ва мусобақадаги рақиблар ҳақида Тожикистон бош мураббийига юзландик. 


- Жаноб мураббий дастлаб мусобақага тайёргарлик ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Тайёргарлик доим режа асосида ва яхши кетаётганди. Лекин бироз тушунмовчилик бўлди, очиғи нима бўлганини билмайман. Ҳали қаерда машғулот ўтказишимиз номаълум бўлиб турганди. Футболчиларим қуёшда туриб қолишди. (Тушунтириш: Тожикистон терма жамоаси кеча машғулот учун "Бунёдкор" академиясига қарашли 7 майдонга келган, у ерда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси машғулот ўтаётгани боис, маълум вақтдан сўнг Тожикистонга академия майдонларидан бошқаси тақдим қилинган). 

- Гуруҳдаги рақибларни қанчалик ўргандингиз? Ўзбекистон, Туркманистонни ўрганиш қийин бўлмаган бўлса керак?

- Айни вақтда биз учун энг қийин рақиб Туркманистон бўлиб турибди. Чунки биринчи бўлиб уларга қарши тўп тепамиз.  Уммон ва Ўзбекистонни ҳам осон жамоа демаган бўлардим. Биринчи учрашув доим қийин бўлади. Туркманистон мусобақадаги илк рақибимиз. Уммон ва Ўзбекистон албатта гуруҳ фаворитлари. ФИФА рейтингини олиб қараганда улар юқорида. Бугунги вақтда фақат Туркманистонни ўйлаяпмиз. Бу учрашув тугагач қолган рақибларга эътибор қаратамиз. Туркманистон биздаги маълумотларга қараганда жуда яхши тайёргарлик кўрган. Россияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказганини биламиз. Уларда барча футболчилар жамланган. Бизда ундай эмас. Футболчилар ихтиёримизга бирин-кетин етиб келишмоқда. Мазкур ҳолатни тўғри қабул қилишимиз керак. Чунки ФИФА кунлари 12 июнь санасидан бошланади. Битта ўйин орқали ҳар қандай рақибга муаммо туғдира оламиз. 

- Ўзбекистон билан "Navruz Cup" мусобақасида ҳам тўқнаш келган эдинглар. Шундан сўнг Ўзбекистон терма жамоасида ўзгаришларни сездингизми?

- Ижобий ўзгаришлар кўзга ташланаётганини айтишим мумкин. Ўтган сафар учрашганимизда Сречко Катанец билан гаплашиш насиб қилганди. Сизларда ёшлар, болалар футболида потенциал юқори. Сўнгги 5 йилликда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон ёшлар, ўсмирлар терма жамоалари Осиёда Япония, Кореяга тенглаша олади. Эътиборга молик жиҳати ўзбек футболи инфратузилмаси, майдонлари, шароитлар яхши даражада. Бизда эса ресурслар чекланган. Тожикистонда Ўзбекистонга нисбатан аҳоли ҳам кам. Рақибларга қарши нимадир қилишимиз мумкин. Сўзим давомида ўзбекистонлик одамларнинг самимийлигини айтмасам бўлмайди. Ўзбекистонга иккинчи ташрифим. Наманганда меҳмондўстлик руҳида кутиб олишгани ёдимда. Тошкентда ҳам бизни дўстона ва илиқ руҳда қабул қилишди. Оддий одамлар кўчаларда, меҳмонхонада доим ёрдам беришга ҳаракат қилади. Бундан жуда хурсандман. 

- Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган тожикистонлик футболчиларнинг ҳолати сизни қониқтиряптими? Чунки уларда ўйин амалиёти ҳар хил...

- Ҳар бир мураббий ўз футболчисининг клубида 90 дақиқа ўйнашини истайди. Начора вазият шундай. Таркибимизда Болгария, Туркия, Грузия чемпионатларида легионерларимиз бор. Ўзбекистон чемпионати кучли. Ҳаммаси юқори даражада. Ўзбекистон футбол ассоциациясида жуда яхши раҳбарият ишлаяпти. Бу ёшлар терма жамоасида ўз мевасини берди. Тожикистон фаолиятимдаги 4 терма жамоа. Шундай экан кимни қандай солиштиришни биламан. Якуний сўзим шуки, Ўзбекистонни жуда яхши келажак кутяпти. Бўлғусида сизларга омад тилайман.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика