Latest news

00:45Европа лигаси. Турк клублари учун ғалабасиз тун, "Лион"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:11Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Буде-Глимт", "Тоттенхэм" - "Рома" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 00:03Конференциялар лигаси. "Бетис", "Фиорентина" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:40"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га қарши ўйинда жароҳатланди  1 23:19Рио Фердинанд Европанинг айни дамдаги энг кучли жамоасини айтди  1 22:50"Барселона"нинг икки футболчиси сафга қайтди  4 22:24Конференциялар лигаси. "Астана" сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:56Европа лигаси. "Атлетик", "Лион", "Лацио" бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 21:48Конференциялар лигаси. "Хайденхайм" - "Челси" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 21:17Анвар Бердиев: "Плей-оффда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўйнашимиз керак"  0 20:59Педри "Барселона" билан шартномасини узайтиради  1 20:31ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:00Камавинга ҳам жароҳат олди  4 19:33Рис Жеймс бу йил бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  0 19:10ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнини сақлаб қолди  15

Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик" News

Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"

Суперлига 7-тури доирасида ўтказилган "Олимпик" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли кечган учрашувда мағлубиятга учрадик. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ўзимнинг жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, жамоа ёмон ўйнамади деб ўйлайман. Айниқса, биринчи бўлимда анча яхши ҳаракат қилдик ва ўйин назоратимиз остида эди. Иккинчи бўлимда эса устунлик тенглашди. "Пахтакор" ҳам анча қўшди. Хатоларни кўриб чиқамиз ва тўғирлаймиз. Умуман олганда, ёмон ўйнадик дея олмайман. Йигитларга ҳаракат қилишди ва улардан миннатдорман.

- Биринчи бўлимда жамоангиз устунлик қилди. Буни ўзингиз ҳам таъкидлаб ўтдингиз, аммо иккинчи бўлимда устунлик сезилмади ва кучлар тенглашди. Жамоангизнинг иккинчи бўлимда ўйини ёмонлашганига нима сабаб бўлди?

- Балки чарчоқ бунга сабабдур. Биринчи бўлимда яхши прессинг қилдик ва ўйинни назорат қилдик. Иккинчи таймда "Пахтакор" ҳам анча ўзига келиб олди ва энди биз қарши ҳужумга ўтадиган бўлдик. Рақиб яхши ҳимояланди дея оламан. Икки таймда ҳам яхши ўйнадик, аммо турли ҳил футбол намойиш этдик. Танаффусдан кейин жамоалар анча очилди ва вазиятлар пайдо бўла бошлади. Голларни индивидуал хатолар сабабли ўтказиб юбордик. Аутдан ўзатилган тўп, биринчи голга олиб келди. Аутдан гол ўтказиш яхши эмас. Иккинчи голда ҳам бироз тушунмовчилик бўлди, агар вазият сўнгига қадар ўйнаганимизда гол ўтказиб юбормаган бўлар эдик. Ишлашда давом этамиз. Хатоларни тўғирлашимиз керак.

- Осиё кубогидан қайтган футболчилар ва жамоада қолган футболчилар ўртасидаги фарқ сезилмоқдами? Осиё кубогида иштирок этган футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилмоқдами? Клубда қолган футболчилар эса қисқа вақт ўйин амалиётисиз қолишди. Таркибдаги футболчиларнинг икки ҳил ҳолати қанчалик муаммо тўғдирмоқда?

- Ўзилиш бўлди. Кубок баҳсларидан сўнг орада ўзилиш бўлди. Боғламлар ва бир бирини тушуниш бўйича кичик муаммолар кузатилган бўлиши мумкин. Бу табиий ҳолат. Осиё кубогидан қайтиб келган футболчиларда жисмоний ҳолат бўйича муаммо йўқ деб ўйлайман. Камчиликларимиз ўйинда яққол кўзга ташланмади. Яхши ўйнадик, аммо ўз хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик.





Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика