Latest news

18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  2 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  4 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2

Тимур Кападзе: "Йигитлар вазифани яхши ва тўғри бажаришди" News

Тимур Кападзе: "Йигитлар вазифани яхши ва тўғри бажаришди"

Суперлига 5-тур доирасидаги "Металлург" – "Олимпик" (1:4) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитлар яхши ўйин кўрсатишди. Ўйинга тайёргарлик кўриб, "Металлург"ни ўрганиб чиққандик. Йигитлар вазифани яхши ва тўғри бажаришди. "Металлург"га кейинги ўйинларда омад тилайман. Жамоа ёмон эмас. Турнир жадвалидаги ҳозирги вазият "Металлург" учун мос эмас. 

- Саидазамат Мирсаидовда жароҳат бормиди? У эрта алмаштирилди...

- Ҳа, унда озгина жароҳат бор эди. Баъзи вазиятларда унинг жароҳати ҳалал бериб қолди.



- ОТЖ футболчилари учун алоҳида кўрсатмалар беряпсизми?

- Йўқ, бу футбол. Кимнидир асрайман деб балки ўйинга қўймасман, лекин барибир машғулотлар ҳам бор. Барча пешонасида борини кўради. Футболчилар ўзига яхши қарай олса, жароҳатлар бўлмайди.



- Олимпия терма жамоасига номзодларнинг кўпи ўзини яхши кўрсатмоқда. Масалан Абдувоҳид Неъматов, Ҳамидилло Абдунабиев, Иброҳим Ибрагимов, Отабек Жўрақўзиев...

- Бу биринчи навбатда ўзлари учун яхши. Футболчи сифатида обрўси ва нархи ўсади. Яхши ўйнайдиган футболчилар кўп булса яхши. Бу ўз навбатида менга ҳам таркиб масаласида қийинчиликлар туғдиради. Бу борада биз мураббийлар штаби билан бирга хулоса чиқарамиз. Уларнинг ўйини ўзлари ва жамоа учун яхши. ОТЖ учун қай даражада яхши тайёргарлик кўришса, ўйинимиз ҳам яхшироқ бўлади. Бу мен учун ёқимли бошоғриқ.




Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика