Latest news

01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  3 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  2 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  4 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   2 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  10 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  2 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  2 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15

Тимур Кападзе: "Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади" News

Тимур Кападзе: "Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе Championat.asia сайтига Сречко Катанец ва миллий терма жамоа атрофидаги вазият бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Сизга Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф тушдими? Мавжуд вазият бўйича фикрларингизги билдириб ўтсангиз...

- Менга ҳеч қандай таклиф бўлмади. Билишимча, Сречко Катанец бугунги рейс билан учиб келиши лозим эди, аммо унинг соғлиғи бунга йўл қўймаган. Ўқиганингиздек, кейинги ўйинларда терма бошқаруви бош мураббий ёрдамчилари Алеш Чех ҳамда Владо Радмановичга топширилган. Ҳозирча бошқа гап-сўз йўқ. Қолганини вақт кўрсатади. Бу – ватан жамоаси. Ёрдам керак бўлса, ҳамиша тайёрмиз.

- Бу терма жамоа ўйинларига қанчалик таъсир қилади?

- Албатта, таъсир қилади. Ҳар ҳолда Сречко Катанец бош мураббий. Кўп йигитлар уни эшитади ва унинг айтганларини қилади. Бош мураббий – бу бош мураббий. Унинг ўрни бўлакча. Бир-иккита ўйинда ўрни билинмаслиги мумкин, аммо у бўлса, барибир бошқача. Аввало, Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Унга шифо тилаб, ҳеч кимга бундай дард бермасин деймиз. Ўйлайманки, ёрдамчи мураббийлар ҳам яхши мутахассислар сирасига киради. Жамоада анча вақтдан бери ишлашади, терма жамоани қандай тайёрлаш кераклигини яхши билишади. Сречко ҳам узоқдан бўлса-да, кўмаклашиб турса керак. Олдинда иккита муҳим ўйин турибди. Уйда ўйнаяпмиз, юз фоизлик натижа бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштиради. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади. Футболчилар ҳам бу нарсани тушунган ҳолда тажриба ва маҳоратларини ишга солишларига ишонамиз.

Учинчи марта: Сречко Катанец Эрон ва БААга қарши ўйинларда Ўзбекистон термасига ёрдам беролмайди

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика