Latest news

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  209 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  9 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  4 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Тимур Кападзе: "Ўйинни назорат қилдик, лекин натижа бизнинг фойдамизга бўлмади" News

Тимур Кападзе: "Ўйинни назорат қилдик, лекин натижа бизнинг фойдамизга бўлмади"

Сoca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Бунёдкор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйиндан аввал "Бунёдкор"ни ўрганиб чиққан эдик ва бугун яхши ўйин намойиш этдик. Ўйинни назорат қилдик, лекин натижа бизнинг фойдамизга бўлмади. Қизил карточка ҳам бизга устунлик берди. Аммо биз ҳисобни йириклаштира олмадик. Рақиб ўйиннинг охирги қисмида ҳужумга зўр бериши аниқ эди. Ғалабани қўлдан чиқардик. Майли, шундай ҳисоб қайд этилди. Хатолар устида ишлаймиз ва ушбу вазиятни ўрганиб чиқамиз", – деди Кападзе.



- "Олимпик" 70 дақиқа ўйинни назорат қилди. Кейин эса ўйин темпини тушириб юбориш натижасида рақибга ҳужумга ўтишга имконият берди. Ушбу ҳолат асосий таркиб футболчиларининг терма жамоадан қайтганидан кейинги чарчоқ аломатлари билан боғлиқми? Сабаби "Олимпик" таркибидаги терма жамоага жалб этилган футболчилар ва клубда қолган футболчиларнинг жисмоний ҳолатидаги фарқ сезилиб қолди...

- Бироз чарчоқ аломатлари бор, лекин йигитлар барибир яхши ўйин намойиш этишди. Вазиятларимиздан фойдаланганимизда масала ижобий ҳал бўларди. "Бунёдкор" ҳам яхши жамоа ва улар буни исботлашди. Ушбу ҳолат ҳам бироз таъсир ўтказди, аммо барчаси ўзимизнинг қўлимизда эди.



- "Олимпик" футболчилари жорий мавсум тез-тез терма жамоаларга жалб этилмоқда. Бу футболчиларга катта юк бўлиб қолмайдими? Кейинги мавсум Осиё Кубоги кутиб турибди. Осиё Кубогига қадар тайёргарлик режасини ишлаб чиқдингизми?

- Биз фақат ФИФА кунларида йиғинлар ўтказмоқдамиз. Мен ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Биз режадан ташқари Осиё ўйинларида иштирок этдик холос. Олдинда фақат декабрь ойида ФИФА кунлари бор. Ассоциация ва ПФЛ билан келишган ҳолда тайёргарлик режасини тузиб чиқамиз. Ушбу жараёнда ҳаммаси назоратимиз остида ва муаммога дуч келмаймиз деб ўйлайман.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика