Latest news

15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  0 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  3 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10

Тимур Кападзе: "Мухлисларнинг ишончи бизга катта куч бермоқда" News

Тимур Кападзе: "Мухлисларнинг ишончи бизга катта куч бермоқда"

U-23 Осиё Кубоги Ўзбекистон – Ироқ учрашуви олдидан вакилларимиз устози Тимур Кападзе ва жамоа сардори Жасур Жалолиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Гуруҳ ўйинлари ўзига яраша қийин ўйин ўтди. Биринчи учрашув мураккаб кечди. Иккинчи баҳсда Қатар устидан қозонилган йирик ғалаба ҳам осонликча қўлга киритилмади, йигитлар астойдил курашишди. Эрон билан муносиб ўйнадик. Чорак финалга жиддий тайёргарлик кўрдик. Мусобақада осон жамоанинг ўзи йўқ. Эртага ҳам яхши беллашув бўлиши шубҳасиз", – деди Тимур Кападзе. 

"Мураббийимиз айтганидек, кучли жамоалар йиғилган. Ироқ ҳам осон рақиб эмас. Биз шунга яраша муносиб ҳозирлик кўрамиз", – деди Жасур Жалолиддинов.

- Рақиблар ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда. Жамоа Ироқ билан баҳсга ва кейинги эҳтимолий рақиб (Жанубой Корея ёки Япония) билан учрашувга қанчалик тайёр?

 - Албатта, ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз. Япониия ва Жанубий Корея ўзига яраша кучли. Бизнинг жамоамиз ҳам кучли. Ҳозир фақат Ироқ билан ўйин ҳақида ўйлаяпмиз. 

- Сиз бу босқичгача ҳеч қайси жамоага мағлуб бўлмадингиз. Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистон чемпионликка эриша оладими?

- Биз эътиборимизни Ироқ билан учрашувга қаратганмиз. Албатта, мақсадимиз  – чемпионликка эришиш.

- Жасур Жалолиддиновга савол. Кўриб турганингиздек, мухлислар жамоангизга 100 фоиз ишонмоқда. Жамоа чемпион бўлиш йўлида босим ҳис қиляптими?

- Фақат ғалаба керак. Акс ҳолда уларнинг кайфияти яхши бўлмайди. Ҳозир финални ўйлайдиган пайт эмас. Диққат-эътиборни йўқотсак, бу бизга қимматга тушиши мумкин. 

"Биз буни ҳис қиляпмиз. Аксинча, мухлисларнинг ишончи бу бизга катта куч бермоқда", – дея қўшимча қилди Тимур Кападзе.

- Ироқ ҳақида нима дея оласиз?

- Ироқ хоҳ миллий терма жамоа бўлсин, хоҳ ёшлар термаси бўлсин, ҳар доим курашувчан ва иқтидорли футболчиларни ўзида жамлаган, кучли терма жамоа бўлган. Ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. 

- Чорак финал битта ўйиндан иборат. Жамоангизнинг жисмоний ҳолати, кучи 90 дақиқадан кейинга ҳам етадими?

- 90 дақиқадан кейин ҳам ўйин бўлиши мумкин. Футболчилар ҳар томонлама тайёр. 

- Жасур Жалолиддиновга савол. Ўзбек футболида кўп афсоналар етиштириб чиққан. Ҳозирги авлод шундай даражага етиша оладими?

- Ҳаммаси ўз қўлимизда. Меҳнат қилишдан тўхтамаслигимиз керак. Бу ҳақида гапиришнинг мавриди эмас, энди 20 ёшдамиз. Эндигина 20 ёшдамиз. Ҳали олдинда жуда кўп йўлни босиб ўтишимиз лозим.

- Жасур Жалолиддиновга савол. Жамоа сардори сифатида жамоани қандай руҳлантира оласиз?

- Биринчи навбатда бизни жамоа бош мураббийи руҳлантиради. Мен устозимизга кўмаклашаман. Бевосита майдонда қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика