Latest news

23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:47"Атлетико" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0 21:10"Арсенал" Эзени "Кристал Пэлас"дан 60+7,5 млн фунтга сотиб олди  1 20:58Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичи учрашувларида ишловчи расмийлар билан танишинг  1 20:25Суперлига. Воҳа дербисида "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди  40 20:20"Арсенал" — "Лидс". Таркиблар маълум  4 19:54Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  64 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  1 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  43

Тимур Кападзе: "Малига қарши ўйин биз учун ҳар тарафлама фойдали бўлди" News

Тимур Кападзе: "Малига қарши ўйин биз учун ҳар тарафлама фойдали бўлди"

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Малига қарши ўтказилган ўртоқлик ўйини ҳақида гапирди.


– Учрашув ҳақида фикрингиз?

– Малини имкониятларини кўриш варианти бор эди. Биринчи ўйинни ўйнадик. Бу жамоа ҳақида маълумот йиғиш бироз қийин бўлди. Фақат Япония билан ўйнашган экан. Кучи ва имкониятлари кўриниб турибди. Бугунги ўйин биз учун қизиқ бўлди. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Бу ўйин ҳар тарафлама биз учун фойдали бўлди. Осиё жамоаларини яхши биламиз. Европа ва Африка жамоаларини эса унчалик ҳам яхши билмаймиз. Бугунги ўйин қаерда камчилигимиз ва устун жиҳатларимиз борлигини кўрдик. Африка жамоалари доим жисмонан кучли бўлган. Бу ўйинда бизнинг кучли жиҳатларимиз ҳам кўриниб турибди. Олимпия ўйинларида бундай рақиблар дуч келиши аниқ.

– Бугунги ўйинда ВАР бўлиши кимнинг ташаббуси?

– Биз ҳам бугун билдик. Тизим яхши ишлади. ВАР аралашган биргина вазият бўлди. Булар барибир иккинчи даражали нарсалар. Асосийси, бугун деярли барча футболчиларга имконият бердим. Захирадагиларни ҳам кўришни истадим. Бизда бор ўйинчилар майдонга тушишди, улар ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишди.

– 15 июль куни Европа вакилига қарши ўйнаймизми?

– Менимча, йўқ. Бўлажак рақиб лотин Америкасидан бўлиши кутилмоқда. Буни вақт кўрсатади. Ўйиндан мухлислар ҳам яхши таассурот олишди деб ўйлайман. Камчиликлар бўлди, умуман олганда яхши ҳаракат қилдик.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика