Latest news

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  15 23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  3 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Тимур Кападзе: "Ҳаётимда бир босқич тугаб иккинчиси бошланяпти" (Иккинчи қисм) News

Тимур Кападзе: "Ҳаётимда бир босқич тугаб иккинчиси бошланяпти" (Иккинчи қисм)

Футболчилик фаолиятини якунлаган Тимур Кападзе билан суҳбатнинг биринчи қисмини чоп этганимиздан (22 декабрь куни)ўқувчиларнинг хабари бор. Бугун интервьюнинг якуний қисмини ўқишингиз мумкин.

Кападзе билан суҳбатимиз давом этар экан, эндиликда собиқ футболчи ўз фаолиятига катта таъсир кўрсатган мураббийларни алоҳида тилга олади, шунингдек хориждаги фаолияти ҳамда терма жамоадаги ёрқин хотираларни эсга олади.

- Фаолиятингизга энг катта таъсир кўрсатган мураббий ким деб ҳисоблайсиз?
- Аслида қайси мураббий қўл остида ўйнаган бўлсам, ҳаммани бир ўринда кўраман. Ким биландир кўп, ким биландир камроқ ишлаганман. Лекин барибир ҳар бир футболчи фаолиятига таъсир кўрсатган алоҳида мураббийлар бўлади. Шахсан мен учун биринчи навбатда дадам Тоҳир Кападзе кўп иш қилганлар. Дадамнинг маслаҳати билан футболни танлаганман ва футболга кириб келишимда дадам кўп ёрдам берган.

Бундан ташқари, Юрий Вазгенович Саркисянни ҳам алоҳида тилга олиб ўтишим лозим. Айнан Саркисян менга катта футбол эшикларини очди, бунинг учун у кишига алоҳида раҳмат айтаман. Саркисян гарчи ўйин пайтида жуда жаҳлдор кўрингани билан ўйиндан кейин ва умуман машғулотлар пайтида футболчиларни тушунишга ҳаракат қилар, керак бўлса ҳамма билан ҳазиллашарди.

Мен “Нефтчи”да ўйнаб кўп нарсани ўргандим, нафақат мураббийдан, балки ўша пайт тўп тепган Лебедев, ака-ука Дўрмоновлар, Писарев, Исоқов, Шамсиев, Маталиев, Радкевич, хуллас ҳаммадан нимадир олганман. Кейинчалик “Пахтакор”га ўтгач Тачмурод Агамуродов футболчи сифатида шаклланишимда катта ёрдам берди. Туркманистонлик мутахассис биринчи навбатда мени ҳужумдан ярим ҳимояга ўтказди, қолаверса, янги амплуада йўқолиб қолишимга йўл қўймади.

- Қайси жамоада ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсатганман деб ўйлайсиз?
- Ёшликдаги ўйинларни катта бўлгач таққослаб бўлмайди. Тўғри, ёш пайти тинмай югурасиз, серҳаракат бўласиз, аммо футболчи 28-29 ёшга етганда футбол нималигини тўлиқ тушуниб етар экан. 30 ёш арафасида янада ақллироқ ўйнай бошлайсиз. “Пахтакор”да олти йил тўп тепган бўлсам, ҳар бир ўйинда кўп ҳаракат қилганман.

Лекин ўзимнинг энг яхши ўйинимни “Бунёдкор”да намойиш этдим деб ўйлайман. Нафақат чиройли ўйнаш, балки кўпроқ гол ура бошладим. “Пахтакор”да бироз ёш эдим ва жамоанинг ўз етакчилари бор эди. Аммо “Бунёдкор”га ўтиб ўзим ҳам етакчилардан бири бўлишимга тўғри келди.

“Бунёдкор”дан сўнг Жанубий Кореяга йўл олдим, бу ҳам менга катта тажриба мактаби бўлди. Бу чет эл клубига илк бор ўтишим эди, биринчи йил жуда қийналганман. Сўнг БАА чемпионатига ("Шаржа" клубига) йўл олдим ва охирги ўринда бораётган жамоага қўшилдим. БААда ишларим унчалик юришмади, қолаверса, мен ўйнаган клубда кўп футболчилар деярли ҳаваскор бўлиб, улар асосан бошқа иш билан шуғулланар ва ишдан бўш пайтларигина футбол ўйнашарди. Машғулотлар ҳам зўр ўтмасди, ярим давра ўйнаган бўлсам, икки ё учта ўйинни ютдик.

Бу билан нима демоқчиман? Агар фаолият учун хорижга чиқишга тўғри келса, ҳеч қачон олий лигасида жон сақлаш учун курашаётган клубга бормаслик керак экан. Чунки муҳит ҳам, эътибор ҳам яхши бўлмайди. Мабодо пул ишлаб олиш учун бўлса бу - бошқа гап. Кўп ўтмай БААни тарк этдим ва Қозоғистоннинг “Актобе” клубига бориб қўшилдим. Ўшанда мендан ташқари Александр Гейнрих билан Марат Бикмаев ҳам шу жамоага ўтганди. 2012 йилнинг иккинчи ярмида “Актобе”га қўшилганимизда бу жамоада еттинчи ўринда бораётганди. Мавсумни эса учинчи ўринда тугатдик. Бундан раҳбарият ҳам хурсанд бўлган.

Биз келганимиздан кейин “Актобе” иккинчи даврада бирортаям ютқазмади. 2013 йил эса чемпионликни қўлга киритдик, мен еттита гол урдим. Мени яна бир хурсанд қилган жиҳати, йил охирида Қозоғистон чемпионатининг “Энг яхши легионери” деб топилганим бўлганди. Чунки ўшанда Қозоғистон клубларида еттитадан легионер ўйнарди. Бу клубда икки ярим йил тўп тепган бўлсам, яхши хотиралар сақланиб қолди. Менга мухлислар “жамоанинг мияси” деб лақаб қўйишганди. Ундан кейин “Локомотив”га келдим, буни ўзингиз ҳам яхши биласиз. Уч мавсум ўйнаб, икки бор чемпионликни қўлга киритдик ва бир марта кумуш медал олдик. Хуллас, фаолиятимдан мамнунман.

- Ҳамманинг тилига тушган “Бунёдкор”дан қандай хотиралар қолган?
- Биринчи навбатда клубнинг ўша пайтдаги раҳбариятига миннатдорчилик билдирса арзийди. “Бунёдкор” ўзбек футболига янгилик, чемпионатимизга интрига олиб кирди дея бемалол айта оламан. Клуб юқори чўққига кўтарилиш мақсадида Ривалдо, Зико, Сколари каби жаҳонга таниқли инсонларни олиб келди. Шундан сўнг ички чемпионатга бўлган қизиқиш янада ортди.

Жамоа “Қурувчи” номи остида ҳам, “Бунёдкор” номи билан ҳам “Пахтакор”га кескин рақобатни юзага келтира олганди. Стадион лиқ тўлар, мухлислар ўйиндан олдиноқ ажиотажни юзага келтиришарди. Ўшанда "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасида ҳақиқий ўзбек Эл-классикоси юзага келганди. Қолаверса, айнан “Бунёдкор” сабаб мухлисларимиз Месси, Иньеста, Роналду, Пуйоль, Фабрегас каби юлдузларни Тошкентда кўришди.

- Ўзингиз айтиб ўтгандек, четда Жанубий Корея, БАА ва Қозоғистонда фаолият олиб боргансиз. Қайси бирини кўпроқ эслаб турасиз?
- Ҳаммасини ўзига яраша эслайман, лекин энг ёрқин фаолиятим Қозоғистонда кечган. Чунки у ерда икки ярим йил тўп тепган бўлсам, Қозоғистон чемпиони бўлдим, "Энг яхши легионер" деб топилдим. Ҳозиргача қозоғистонлик ишқибозлар мен билан Фейсбук, Инстаграм каби ижтимоий тармоқлар орқали мулоқот қилиб туришади.

- БААда кўпроқ ўйнаганингизда футболчи сифатида ўзингизни йўқотиб қўйишингиз мумкинмиди?
- Агар ўзим борган “Шаржа”да кўпроқ қолганимда янада яхши ўйнаб кетмаслигим тайин эди. Чунки жамоада футболга эътибор юқори эмасди, машғулотлар ҳам номига ўтказиларди. Балки бошқа клубга ўтганимда янада яхшироқ ўйнаб кетишим мумкин эди. БАА чемпионатининг дастлабки еттита клуби ҳақиқатдан профессионал. Лекин қолганлар ҳақида бундай демаган бўлардим. Шу боис ўз вақтида жамоани тарк этиб, Қозоғистонга кўчиб ўтганман дея оламан.

- “Локомотив” фаолиятингиздаги охирги профессионал клуб бўлиб қолди. Кейинчалик бу жамоани қандай хотирлайсиз?
- Қайси клуб таркибида фаолият олиб бормай ҳаммасининг юрагимда ўз жойи бор. Чунки ҳар бир жамоада астойдил меҳнат қилганман. Ҳеч қачон бекор ўтирган эмасман. Қозоғистондаги фаолиятим якунига етгач, Ватанимизга қайтиш ниятим бор эди ва бу орада “Локомотив” менга таклиф билан чиқди. Албатта, менда ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган клуб сафига ўтиш режаси бор эди. Ўйлаб қарасам, Ўзбекистонда қайси жамоаларда ўйнаган бўлсам, камида уч йилдан фаолият олиб борган эканман.

Чет элдаги фаолиятимни айтмаяпман, Ўзбекистонда ҳеч қачон битта жамоа сафида ярим йил ё бир йил тўп суриб кейин кетиб қолган эмасман. Ҳозирги аксар футболчилар бир йил ўйнаб кейинчалик бошқа жамоага ўтиб кетишади. Лекин мен билан бундай бўлмаган ва буни ҳам футболчи учун муҳим деб биламан.

- Терма жамоа деганда қайси ўйинларни эсга олиб турасиз?
- Терма жамоа либосини кийиш мен учун доим шараф бўлган. Чунки биз клуб билан ҳар куни машғулот ўтказсак, терма жамоа бир йилда нари борса беш-олти марта йиғилади ва бунда доим ўз клубининг кучлилари таклиф этилади. Албатта, мамлакатнинг энг кучли ўйинчилари билан ёнма-ён тўп тепиш шараф. Бу умуман бошқача туйғуларни беради. Мен доим юқори кайфиятда термага жамоага келганман. Ёқимли ғалабалар ҳам кўп бўлган.

Масалан, 2005 йил ўз майдонимизда ўтказилган Қувайтга қарши баҳс жуда қизиқарли кечганди. Биз 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраётиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Бундан ташқари, уйда Япония билан 1:1 ўйнаганимиз ҳам ёдда қолган. КХДРни мағлуб этганимиз, мен бош билан гол урганим - буларни унутиб бўларканми.

МҲСК стадионида Саудия Арабистонини 3:0га ютганимиз... 2011 йилги Осиё Кубогини ҳам алоҳида тилга олса бўлади. Қатарда чиройли мусобақа бўлганди. Фақат ярим финалда Австралияга йирик ҳисобда ютқазиб қўйганимиз жуда алам қилган. Қолаверса, 2007 йилги Осиё чемпионати ҳам биз учун қизиқ кечган.

- Айтайлик, қўлга киритган барча совринларни биргина жаҳон чемпионатига алмашган бўлармидингиз?
- Йўқ, алмашмасдим. Агар жаҳон чемпионати Кубоги ҳақида гап борса бу бошқа гап, лекин биргина мундиалга чиқиб ўйнаб келишга алмашмаган бўлардим. Чунки мен нимаики ютган бўлсам, бунга йигирма йиллик фаолиятим давомида эришдим. Ва бунинг учун жуда кўп меҳнат қилдим. Нечта медалим ва ютуқларим бўлса, ҳар бири учун тер тўкканман. Жаҳон чемпионатига чиқиш энг юқори орзуларимдан бири энди ва шундай бўлиб қолди, вақтида биз ҳам роса ҳаракат қилганмиз, афсус омад келмаган.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.  

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика