Latest news

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  3 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Тимур Ҳакимов: "Жиззахлик ишқибозларни Ўзбекистондаги энг яхши мухлислар деб бемалол айтоламан" News

Тимур Ҳакимов: "Жиззахлик ишқибозларни Ўзбекистондаги энг яхши мухлислар деб бемалол айтоламан"

Маълумки Олий лиганинг 9-тур доирасида Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси “Олмалиқ”ни қабул қилади.


Ушбу ўйин олдидан “Суғдиёна ” жамоаси хужумчиси Тимур Ҳакимов сайтимиз учун интервью берди.


- Тимур, авваламбор “Суғдиёна” ёшлари жамоаси сафида гол урганингиз билан табриклайман.

- Раҳмат. Аслида биз бугун ғалаба қозонишимиз керак эди, аммо охирги дақиқаларда ғалабани бой бердик. “Суғдиёна” ўринбосарлари таркибида гол урдим. Лекин мен асосий жамоа сафида гол уришни мақсад қилганман.

-  Сизни “Суғдиёна ” жамоасига келишингизни эшитиб, Жиззахдаги футбол мухлислари сизни  кўтаринки кайфиятда қарши олишди. Жиззах мухлислари ҳақида нима дея оласиз?

- Жиззахда футболни яхши кўришларини уйдаги дастлабки ўйиндаёқ англагандим. Мени жуда илиқ кутиб олишди. Жиззахлик ишқибозларни Ўзбекистондаги энг яхши мухлислар деб  бемалол айта оламан. Уйдан узоқ булишимга қарамай мени ҳар учрашувда қўллаб-қувватлашиши албатта бу ёқимли. Мен ҳам уларнинг ишончини оқлайман.

- “Сўғдиёна” хақида нима дея оласиз?

- Биласиз, мен бундан олдин 1-лига жамоаси сафида ўйнаганман. Олий лигадаги фаолиятимни эса “Суғдиёна”да давом эттиряпман. "Сўғдиёна"даги барча мени жуда илиқ кутиб олишди ва жамоадошларим, мураббийларимнинг ҳаммаси билан жуда яхши мунособатдаман.  Бунинг учун улардан миннатдорман.

- Маълумки, “Суғдиёна ” жамоаси ўз уйида “Олмалиқ” клубини қабул қилади. Бўлажак ўйин хусусида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Эртага жуда қизиқарли ўйин бўлади деб ўйлайман. Осон ўйин бўлмайди ва биз ҳар учрашувга алоҳида тайёргарлик қиламиз. "Олмалиқ"га қарши баҳсга бир ҳафта давомида жиддий тайёргарлик кўрдик. Жамоамиз руҳан ва жисмонан беллашувга тайёр. Албатта чиройли футбол кўрсатиб, бизга муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритамиз деган умиддаман.  

- 2016 йилда Тимур Ҳакимов ўз олдига қандай мақсадларни қўйган.

- Аввало ўз жамоамга фойдам тегишини истайман. Олий лигада ўз ўрнимга эга бўлиш ва уйин маҳоратимни ошириб боришга интиламан.

Интервью давомида Тимур жуда самимий инсон эканлигини юзидаги табассумидан англаса бўлар эди. У "Манчестер Юнайтед" ва футбол юлдузи Роналдиньога мухлислик қилишини ҳам айтиб ўтди. Ушбу самимий футболчимизга келгуси ишларида омадлар ва зафарлар тилаб қоламиз.

Дилдора Холбоева суҳбатлашди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика