Latest news

12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  4 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  4

Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман" News

Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"

"Флуминенсе" сардори Тиаго Силва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалида "Челси" билан бўлажак ўйин ҳақида гапирди.

40 ёшли бразилиялик 2020 йилдан 2024 йилгача Лондон жамоасида ўйнаган ва улар билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан. Агар "Флуминенсе" КЖЧ финалида ўзи 8 мавсум ҳаракат қилган ПСЖ билан тўқнаш келиши мумкин.

"Ҳа, бу кўп нарсани англатади. Худога шукрки, мен бу икки клубда ("Челси" ва ПСЖ) ажойиб дамларни ўтказдим. Ҳозир эса фаолиятимнинг сўнгги босқичида ҳам қўлимдан келганича жамоага ёрдам бериб, муҳим дақиқаларни бошдан кечирмоқдаман.

Агар "Челси"ни мусобақадан чиқариб юбора олсак, уларга бўлган муҳаббатимни қайд этган ҳолда, ўзгача аҳамиятли бўларди деб айтоламан. Биз бир-биримизга дуч келиб қолдик, начора фақат ғалаба ҳақида ўйлашга мажбурмиз. Бу ўйиндан сўнг автоматик тарзда “Челси”га, ЖЧдан кейин эса ПСЖга мухлислик қиламан. Ва ҳар доим шундай бўлиб қолади, чунки мен бу клублардан чексиз миннатдорман. Ўз имкониятларим доирасида ҳамма нарсани қиламан ва буни "Флуминенсе" учун қилишда давом этаман. Умид қиламанки, биз финалга чиқа оламиз", – деди Силва.

Жамоалар ўртасидаги ўйин бугун, 8 июль куни Ист Резерфордда ўтазилади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика