Latest news

17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  1 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  5 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  14 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2

The Guardian нашри Ламин Ямаль, Пау Кубарси ва ўзбекистонлик футболчини битта рўйхатга киритди News

The Guardian нашри Ламин Ямаль, Пау Кубарси ва ўзбекистонлик футболчини битта рўйхатга киритди

The Guardian 2007 туғилган энг истеъдодли 60 футболчининг номини эълон қилди.

Улар орасида Ламин Ямаль ("Барселона"), Пау Кубарси ("Барселона"), Марк Бернал ("Барселона"), Жоан Мартинез ("Реал Мадрид"), Шейн Клюйверт ("Барселона"), Талал Ҳожи ("Ал Иттиҳод") Альфонсо Монтеро ("Ювентус") каби футболчилар бор.

Эътиборлиси, ушбу рўйхатдан Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби футболчиси Азизбек Тўлқинбеков ҳам ўрин олган.

"Бугунги кунда Ўзбекистонда ёш футболчининг ажралиб туриши осон иш эмас, сабаби бу мамлакат иқтидорларни ривожлантириш борасида обрў қозонмоқда. Тўлқинбеков эса ўтган йил U-17 Жаҳон чемпионатида тўлиқ ўйнаган. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мундиал нимчорак финалида Англия тўсиғидан ўтиб, чорак финалда Францияга кичик ҳисобда ютқазишганди. Ҳозирга келиб Азизбек Ўзбекистон U-20 терма жамоасига ўтди ва "Бунёдкор" клуби таркибида Суперлигада мунтазам ўйнаб келмоқда. У тўпга эгалик қилишда хотиржам ва ўйинни яхши ўқий олади. Ҳимояда ишончли ўйнайди, аммо ярим ҳимояда ҳам ўзини эркин ҳис қилади", - деб ёзади The Guardian нашри.




"The Guardian" талқини бўйича 2007 йилда туғилганлар орасида энг истеъдодли 60 футболчи


Маълумот учун, 2019 йилда The Guardian нашри ўзбекистонлик Жасур Жалолиддинов ҳам мана шундай рўйхатга қўшган эди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика