Latest news

18:25"Сўғдиёна" — "Локомотив" 0:0 (Матнли трансляция)  4 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:06"Саутгемптон" — "Ливерпуль". Нуньес ва Салаҳ асосий таркибда  0 18:04Февзи Давлетов: "Бу "Металлург" ютиши шарт бўлган ўйин эди"  1 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  0 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  11 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  6 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  4 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  25

Темурхўжа Абдухолиқов: "Пулни танламадим, Журжевичга эса раҳмат!" News

Темурхўжа Абдухолиқов: "Пулни танламадим, Журжевичга эса раҳмат!"

Вада берганимиздек, "Хайдук" билан шартнома имзолаган Темурхўжа Абдухолиқов сайтимиз меҳмони бўлди.
"Келинг, аввал ҳаммасини бошидан айтиб бераман. Ёзда Венгрияга бориб келган эдим. У ерга мени Деян Журжевичнинг яқин таниши, бугунда агентлик фаолияти билан шуғулланаётган сербиялик Песта Расович таклиф қилган эди. Табиийки унга менининг собиқ устозим тавсия қилган. Мен ҳақимда Журжевичдан илқ гапларни эшитган Песта ортиқча ўйинимни текшириб ўтримади. Унга Журжевичнинг гапларини ўзи етарли бўлган экан.

Деян Журжевич "Пахтакор"га келганида, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси бўлганлигимиз сабаб деярли "Пахтакор" билан шуғулланмаган эдик. Мавсум бошланганида мураббий ўзи учун асосий таркибни аниқлаб бўлган эди. Аввалига мен ундан ҳафа ҳам бўлдим. Кейин билсам, у футболчини келажагини яхши кўра оладиган ва эртанги куни учун мени асраган экан. Шунинг боисдан ундан миннатдорман", - дейди Темурхўжа Абдухолиқов.

- Демак, кўп ишламаган бўлсада сербиялик мутахассиснинг сизнинг фаолиятингизда тутган ўрни катта бўлибди?
- Бўлмасамчи? У менга кўп бора Осиёдан тезроқ чиқиб кетишим кераклигини айтар эди. Кетаётганида эса мен билан бир киши алоқага чиқишини айтди. Кейин Песта қўнғироқ қилди. Орада Малайзия ва араб давлатларида жуда катта сумма билан менга таклифлар кела бошлади. Аммо мақсад битта эди: Англия, Испания бўлмасада, Eвропага кетиш. Буни менга агентим ҳам тушунтирди. Футболчилар учун Хорватия ва Австрия каби мамлакатлар трамплин бўла олишини ўзим ҳам билар эдим. "Хайдук"ни ҳар бир ўйинига ўртача 10 нафарга яқин скаут келиб кузатар экан. Жамоамиз сардори Марио Малоча (1989 йил) ёзда "Бешиктош"га кетади. Яна бир ёш жамоадошим "Челси" нигоҳида.

- "Динамо" Загреб футболчиси Халиловичга куни кеча "Барселона" 8 миллион евро беришга тайёр эканлигини айтиб ўтди...
- Ўзбекистон - Хорватия ўйинидан келиб чиқиб Халиловични бизникилардан жуда катта фарқ билан зўр ўйнади деб айтмаган бўлар эдим. Шунчаки у Eвропа футболи вакили. Юқорида такидлаганимдек, Хорватияни жуда кўплаб скаутлар кузатишади.

- "Хайдук"дан ташқари яна қандай таклифлар бор эди?

- Польша ва Австриядан. Молиявий жиҳатдан Польшанинг шартлари анча яхши эди. Лекин пули кам бўлсада, ўз тарихига эга "Хайдук"ни танладим.

- Қизиғи сиз бир тарихий жамоани, иккинчи, унданда тарихи катта бўлган клубга алмаштирдингиз.

- Бу менинг бахтим бўлса керак. "Хайдук" 18 февраль куни ўзининг 103 йиллик тўйини нишонлайди. 100 ёшида "Барселона"га қарши шоу учрашувини ўтказган. Бу сафар "Удинезе" келади. Виза ҳужжатларим тайёр бўлиши билан Хорватияга учаман. Умид қиламан, бу ўйинга етиб бораман.

- Мураббийингиз ҳам оддий футболчи бўлмаган, кимсан Игорь Тудор. Уч карра “А” Серия чемпиони. ЖЧ-98 бронза медали соҳиби...

- Кучли мутахассис эканлиги кўриниб турибди. Ўйин давомида футболчиларга ортиқча босим ўтказмайди. Жамоани машғулотлари анча қизиқ. Ҳужумчилар учун маҳсус дастур бор. Қандай позиция танлаш, бурчакдан тўп оширилганда тўғри калла қўйиш ва шунга ўхшаш вазиятлардан унумли фойдаланиш. Қизиғи биринчи куни мураббийга ёқмадим. Сабаби ўша куни мен Анталияга учиб борганман, камига бошим  ҳам оғриётган эди. Бу ҳақда кейинчалик агентим айтди. Ўртоқлик учрашувидан кейин эса мураббийимиз клуб президентига қўнғироқ қилиб, мени жамоада олиб қолишни истаётганлигини айтибди. Менга унинг энг ёққан гапи, ўртоқлик учрашувидан аввал, майдонга тушиб лаззат олишимни айтгани бўлди.

- Жамоанинг ўйин услуби қандай экан?

- Менга ёққани мураббийимиз учта ҳужумчи билан ўйнар экан. Менга марказий ҳужумчи сифатида қараяпти. Қолган икки жамоадошим кўпроқ қанотда ҳаракат қилишди. Бўй жиҳатдан улардан устунлигим сабаб шекили, марказдан жой оляпман.

- Шацких билан учрашувингиз қандай кечди?

- Жамоамизнинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Борис Пейрек бир пайтлар "Динамо" Киевда ишлаган экан. У мендан Шацкихни танийсанми деб сўради. Мен эса, у Ўзбекистон ҳужумчилари ичида энг кучлиси эканлигини айтдим. Шунда мен билан уни таништирди. Шацких менга омад тилар экан, ҳаммаси ўз қўлимда эканлигини айтди.

- Қойил қоларли жиҳати шунда бўляптики, умуман сизга бегона бўлган агент, арзимага пул учун сиз билан ҳамкорликни йўлга қўйди?
- Ҳақиқатдан ҳам "Хайдук" орқали на мен, на у яхши пул ишлади. Ҳудди менда бўлгани каби, унинг ҳам нияти мижозларини топ клубларга ўтказиш. Ҳаётда пулдан ҳам муҳим нарсалар бор эканлигини яхши тушунар экан. Бунинг учун унга раҳмат. Яна у менга фақат ва фақат эътиборимни ўйинга қаратишим кераклигини такидлади. Шу ўринда менга катта маслаҳатларни бериб турган Равшан Салимовга ҳам раҳмат айтаман.

-  Бизда мураббий футолчини захирада қолдирса, унинг рухиятида тушкунликни кўрамиз, у ерда эса бу оддий ҳол?

- Ҳақиқатдан ҳам “Хайдук”да бир нарсани англаб етдимки, бугун зўр ўйнаган ўйинчи, кейинги ўйинда ҳам майдонга тушиши учун машғулотда тинмай меҳнат қилиши керак экан. Баъзан мен Eвропа футболини кўриб ҳайрон қолар эдим. Нима учун гол урган ўйинчи, кейинги ўйинда захирада қолди деб. Eвропада аввагли эришилган натижа ёки гол, кейинги ўйин арафасида унутилади.

- Шартнома шартлари қандай бўлди?

- Пули катта эмас, кун ўтказишга етади. 2,5 йил муддатга шартнома имзоланяпти. Аммо шартноманинг бандларига кўра, қанча ўзимни яхши кўрсатсам, молиявий аҳволим ҳам шунча яхшиланиб бораверади. Лекин ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман, энг муҳими “Хайдук” сафида ўз ўрнимга эга бўлиш. Қисқаси ҳаммаси ўз қўлимда.

- Темурхўжа сизга сайтимизв ва ўзбекистонлик футбол мухлислари номидан омад тилаймиз!
- Ўз навбатида мен ҳам футболга бефарқ бўлмаган барча-барчага раҳмат айтаман. Ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламан.

Нодирхўжа Юлдашев


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика